Get Mystery Box with random crypto!

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берил | Юрист блогер /расмий канал

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президентнинг 13.02.2024 йил кунги ПҚ-71-сон “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бунда:

субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;

субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.


@Yurist_Blogerr