Get Mystery Box with random crypto!

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ? | Юрист блогер /расмий канал

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан,

қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ариза берувчи ва оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида.

Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

@Yurist_Blogerr