Get Mystery Box with random crypto!

Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

Telegram kanalining logotibi yuridikuz — Yuridik.uz | Sizning advokatingiz Y
Telegram kanalining logotibi yuridikuz — Yuridik.uz | Sizning advokatingiz
Kanal manzili: @yuridikuz
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.96K
Kanalning ta’rifi

⚖️ Yuridik.uz portalining kanali.
Huquqiy sohadagi barcha yangiliklar bilan biz orqali birinchi bo‘lib xabardor bo‘ling. Amaliy savol-javoblar!
Savol berish: https://yuridik.uz/question/create
Taklif va shikoyatlar uchun: @yuridikuzbot

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-09 09:06:53 Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ҳужжат рақами: ЎРҚ–788-сон
Қабул қилинган сана: 08.08.2022

Асосий ўзгаришлар:
Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди;
Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга;
Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади;
Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак;
Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/12184

@yuridikuz
753 views06:06
Ochish/sharhlash
2022-08-09 08:35:24 #savol Мен сафарбарлик чақирув резерви(СЧР)га яроқлиманми?
Ассалому алайкум. Мен 1 ойлик ҳарбий хизматга шартнома қилганман. Шартнома муддати тугашига 4 кун қолди. Лекин пулини тўлаганим йўқ . Чунки ҳозирда Олий таълимда магистратура босқичида ўқияпман. Пулини тўлаш муддатини узайтирсам бўладими ? Агар мумкин бўлса қачонгача? Мени битта кўзим ўн фоиз (10%) кўради. Мен сафарбарлик чақирув резерви(СЧР)га яроқлиманми?

Жавобларни ўқиш: https://yuridik.uz/question/18397

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
569 views05:35
Ochish/sharhlash
2022-08-09 05:45:00 #savol Ажримдан кейин мол-мулкка даъво қилиш мумкинми?
Никоҳ эр-хотиннинг ўзаро розилиги билан ФҲДЙда бекор қилинса, орадан 2 йил ўтиб аёл турмуш вақтида эри томонидан орттирилган мол-мулк яъни машина ва кўп қаватли уйга даъво қилса бўладими?

Жавобларни ўқиш: https://yuridik.uz/question/18370

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
590 views02:45
Ochish/sharhlash
2022-08-08 09:10:00 #savol Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми?
Ассалому алайкум. Талонни йўқотдим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми? Қайта топшириб йиқилдим. Яқинда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун итиҳон топширилмаслиги ҳақидаги қонун ўзгаришларига кўзим тушиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб: Ассалому алайкум. Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорининг 69-бандига кўра, _Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади._ Демак, сизнинг гувоҳномангиз малумотлар базасидан чиқса, сиз ҳеч қандай имтиҳон топширмайсиз.

Саволга юрист Жаҳонгир Дадажонов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18369

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
643 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-08-08 08:19:39 #savol ФҲДЁ орқали ажрашиш муддати қанча?
Шу йил январ ойида ФҲДЁ бўлимига ажримга ариза берганман. Уч ойда жавоби чиқади диб айтишди. Уч ойдан кейин ажрим муддати олти ой бўлди. Июлда келасизлар деб айтишди. Ҳозир энди азира муддатини сентябрь дейишяпти. Шу тўғрими? ФҲДЁ орқали ажрашганда қанча муддатда кўриб чиқилиши керак?

Жавоб: Ассалому алайкум, Оила кодексининг 42-моддасига кўра Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҚОИДАЛАРИ талабларига кўра;

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.

ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак..

Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

Саволга юрист Алишер Хасанов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18364

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
575 views05:19
Ochish/sharhlash
2022-08-05 05:12:18 #lifehack ЮРИДИК ЛАЙФҲАК

Бошқа корхона билан контрагент сифатида муносабатга киришишдан аввал у ҳақидаги маълумотларни текшириш зарар қилмайди. Маълумотларни билиш орқали контрагент ҳақидаги дастлабки хулосани оласиз. Қуйидаги электрон ресурслар сизга керагиданда ортиқроқ маълумотларни тақдим этади:

1) http://registr.stat.uz – бу сайт орқали сиз корхонанинг қуйидаги маълумотларини билиб олишингиз мумкин:
- Ташкил этилган санаси ва реэстр рақами;
- Юридик ва почта манзили;
- Алоқа телефонлари;
- Корхонанинг муассислари (таъсисчилари);
- Асосий фаолият тури;
- Ҳозирги ҳолати (фаолият юритиши ёки тугатилганлиги ҳақида маълумот)

2) https://fo.birdarcha.uz/reorganization/notification/list - исталган корхона қайта ташкил этилганлиги, агар қайта ташкил этилган бўлса, қайси юридик шахс билан бирлашгани ҳақида батафсил маълумот оласиз;

3) https://fo.birdarcha.uz/pub/search - бу ерда эса, бир қанча маълумотлар, асосийси бошқа жойларда учтрамайдиган УСТАВ КАПИТАЛИ миқдори ҳақида маълумот олишингиз мумкин;

4) https://my2.gov.uz/ru/info-by-tin - ушбу сайт сизга корхона раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи ва СТИР рақами ҳақида ахборот тақдим этади;

5) https://license.gov.uz – исталган корхонанинг бирор фаолият тури бўйича лицензия ёки рухсатномаси бор йўқлигини шу ерда текшириб билишингиз мумкин;

@yuridikuz
829 viewsedited  02:12
Ochish/sharhlash
2022-08-04 10:32:00 #savol Ўқиш даврида чет элга кетганлигим сабабли чора кўрилиши мумкинми?
Мен ҳозирда 3-курс талабасиман. 10 август куни Россияга кетмоқчиман. Лекин у ерда 3 ой қолиб кетишим мумкин. Ҳозирги "миш-миш"ларга қараганда сентабр ойи ўқиш бўлмас экан. Мободоки, октабр ойи ўқиш бошланган тақдирда мен ўқишга октабр ойи келолмасам ўқишдан четлатилиш ёки курсдан-курсга қолиш ва/ёки жарима тўлашим ва шу каби ҳолатлар кузатилиши мумкинми?

Жавоб: Ассалому алайкум! Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори қарори 3-иловаси 36-бандига мувофиқ,
Талаба бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли олий таълим муассасасидан четлаштирилади.

Унгача 20 соат (айрим университетларда бошқача бўлиши мумкин) сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаса, гуруҳ раҳбари (тютор) томонидан талаба огоҳлантирилади. Шу билан бирга сабабсиз дарс қолдирганлик сабаби ўрганилади. Шундан кейин ҳам яна 20 соат дарс қолдирса (ба‘зи университетларда унумий дарс қолдиришлар 36 дан ошса), талабанинг ота-онаси огоҳлантирилади. Агар бу огоҳлантиришларга эътиборсиз бўлишса ва талаба қатнашмаган дарс соатлари жами 74 соатни ташкил этса, талаба ўқишдан четлаштирилиши мумкин.

Саволга юрист Азизбек Асадов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18357

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
764 views07:32
Ochish/sharhlash
2022-08-04 08:40:52 #savol 1 ойлик ҳарбий хизматга бормасликка ҳаққим борми?
Ассалом алайкум, мени уйимга ҳарбий хизматга бориш борасида келиб кўп безовта қилишмоқда. Мен 22даман ва билишим бўйича яна 6 йил вақтим бор бориш учун. Шунингдек, аввал мени касал деб қайтаришган эди. Мен 1 ойлик хизматга бораман лекин пулини ҳозир тўламоқчи эмасман. Қачон бормоқчи бўлса шунда тўлайман. Давлат ишида ишламайман деб 100% ишончим комил, яъни менга ҳарбий гувоҳнома ҳам керак эмас. Келиб безовта қилаётган одамларга қандай жавоб қайтарсам бўлади?

Жавоб: Ассалому алайкум! Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясининг 52-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан сафарбарлик чақируви резерви (бир ойлик ҳарбий йиғин)даги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 21-моддасига кўра чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳудудий комиссиянинг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга (бир ойлик ҳарбий хизмат) чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.

Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

Лекин, Қонунда мажбурлаб олиб кетиш ҳақида ҳеч қандай гап мавжуд эмас. Сизга маслаҳат сифатида айта оламанки, 27 ёшгача 1 ойлик армияга бориб келинг. Бу сизнинг конститутсиявий бурчингиз ҳисобланади. Аммо ҳеч ким сизни мажбурлашга ҳаққи йўқ

Саволга юрист Азизбек Асадов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18353

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
681 views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-03 09:32:00 #savol Бу вазиятда қандай йўл тутсам бўлади?
Мен ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман. Бир куни омбор хонадан (ТМБ) товар моддий бойликни олиб чиқиш вақтида ўлчамда адашиб 2 ҳисса ТМБни автомобилга юклаб қўйдим. Лекин омбор хонадан чиқарганим йўқ эди. Чиқариш вақтида буни билдим ва машинадан буни туширмоқчи бўлганимда раҳбариятим мени ўғирликда айблаб жиноий иш қўзгатмоқда. Бу тўғрими?

Жавобларни ўқиш: https://yuridik.uz/question/18328

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
611 views06:32
Ochish/sharhlash
2022-08-03 08:03:45 #savol МИБ ҳаракатлари қонунийми?
Юридик шахснинг манзили сифатида қайд этилган, аслида эса шахсий, яъни турар-жой (жилой) биноси ҳисобланувчи уйдан, юридик шахснинг қарздорлиги учун товон МИБ томонидан мулклар мусодара қилиниши мумкинми? Яъни уйимиз бир МЧЖ нинг манзили сифатида кўрсатилган. Шу ширкатнинг катта қарзи бор эмиш. МИБ ҳодимлари қарзни уйимиздаги мол-мулк ҳисобига ундурмоқчи. Уйимиздаги мулклар шахсий. Фирма мулки эмас. МИБ ни бунга ҳаққи борми?

Жавоб: Ассалому алайкум. МИБ сизнинг шахсий мулкингизга ундирувни қарата олмайди. Сабабини тушунтираман.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.

Эътибор беринг! Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48 прим 3-моддасига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

МИБга шу асос билан қайта мурожаат қилинг. Агар шунда ҳам тан олмаса унда Республика МИБ 1107 ишонч телефони ёки Республика прокуратурасига шикоят аризаси билан мурожаат қилинг.

Саволга юрист Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18315

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz
611 views05:03
Ochish/sharhlash