Get Mystery Box with random crypto!

#savol 1 ойлик ҳарбий хизматга бормасликка ҳаққим борми? Асса | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#savol 1 ойлик ҳарбий хизматга бормасликка ҳаққим борми?
Ассалом алайкум, мени уйимга ҳарбий хизматга бориш борасида келиб кўп безовта қилишмоқда. Мен 22даман ва билишим бўйича яна 6 йил вақтим бор бориш учун. Шунингдек, аввал мени касал деб қайтаришган эди. Мен 1 ойлик хизматга бораман лекин пулини ҳозир тўламоқчи эмасман. Қачон бормоқчи бўлса шунда тўлайман. Давлат ишида ишламайман деб 100% ишончим комил, яъни менга ҳарбий гувоҳнома ҳам керак эмас. Келиб безовта қилаётган одамларга қандай жавоб қайтарсам бўлади?

Жавоб: Ассалому алайкум! Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясининг 52-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан сафарбарлик чақируви резерви (бир ойлик ҳарбий йиғин)даги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 21-моддасига кўра чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳудудий комиссиянинг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади.

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга (бир ойлик ҳарбий хизмат) чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.

Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

Лекин, Қонунда мажбурлаб олиб кетиш ҳақида ҳеч қандай гап мавжуд эмас. Сизга маслаҳат сифатида айта оламанки, 27 ёшгача 1 ойлик армияга бориб келинг. Бу сизнинг конститутсиявий бурчингиз ҳисобланади. Аммо ҳеч ким сизни мажбурлашга ҳаққи йўқ

Саволга юрист Азизбек Асадов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18353

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz