Get Mystery Box with random crypto!

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ҳужжат рақами: ЎРҚ–788-сон
Қабул қилинган сана: 08.08.2022

Асосий ўзгаришлар:
Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди;
Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга;
Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади;
Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак;
Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/12184

@yuridikuz