Get Mystery Box with random crypto!

#savol Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#savol Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми?
Ассалому алайкум. Талонни йўқотдим. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун қайта имтиҳон топширишим керакми? Қайта топшириб йиқилдим. Яқинда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун итиҳон топширилмаслиги ҳақидаги қонун ўзгаришларига кўзим тушиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

Жавоб: Ассалому алайкум. Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорининг 69-бандига кўра, _Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади._ Демак, сизнинг гувоҳномангиз малумотлар базасидан чиқса, сиз ҳеч қандай имтиҳон топширмайсиз.

Саволга юрист Жаҳонгир Дадажонов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18369

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz