Get Mystery Box with random crypto!

#savol Ўқиш даврида чет элга кетганлигим сабабли чора кўрилиш | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#savol Ўқиш даврида чет элга кетганлигим сабабли чора кўрилиши мумкинми?
Мен ҳозирда 3-курс талабасиман. 10 август куни Россияга кетмоқчиман. Лекин у ерда 3 ой қолиб кетишим мумкин. Ҳозирги "миш-миш"ларга қараганда сентабр ойи ўқиш бўлмас экан. Мободоки, октабр ойи ўқиш бошланган тақдирда мен ўқишга октабр ойи келолмасам ўқишдан четлатилиш ёки курсдан-курсга қолиш ва/ёки жарима тўлашим ва шу каби ҳолатлар кузатилиши мумкинми?

Жавоб: Ассалому алайкум! Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори қарори 3-иловаси 36-бандига мувофиқ,
Талаба бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли олий таълим муассасасидан четлаштирилади.

Унгача 20 соат (айрим университетларда бошқача бўлиши мумкин) сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаса, гуруҳ раҳбари (тютор) томонидан талаба огоҳлантирилади. Шу билан бирга сабабсиз дарс қолдирганлик сабаби ўрганилади. Шундан кейин ҳам яна 20 соат дарс қолдирса (ба‘зи университетларда унумий дарс қолдиришлар 36 дан ошса), талабанинг ота-онаси огоҳлантирилади. Агар бу огоҳлантиришларга эътиборсиз бўлишса ва талаба қатнашмаган дарс соатлари жами 74 соатни ташкил этса, талаба ўқишдан четлаштирилиши мумкин.

Саволга юрист Азизбек Асадов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18357

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz