Get Mystery Box with random crypto!

#savol ФҲДЁ орқали ажрашиш муддати қанча? Шу йил январ ойида | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#savol ФҲДЁ орқали ажрашиш муддати қанча?
Шу йил январ ойида ФҲДЁ бўлимига ажримга ариза берганман. Уч ойда жавоби чиқади диб айтишди. Уч ойдан кейин ажрим муддати олти ой бўлди. Июлда келасизлар деб айтишди. Ҳозир энди азира муддатини сентябрь дейишяпти. Шу тўғрими? ФҲДЁ орқали ажрашганда қанча муддатда кўриб чиқилиши керак?

Жавоб: Ассалому алайкум, Оила кодексининг 42-моддасига кўра Вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҚОИДАЛАРИ талабларига кўра;

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.

ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак..

Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

Саволга юрист Алишер Хасанов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18364

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz