Get Mystery Box with random crypto!

#lifehack ЮРИДИК ЛАЙФҲАК Бошқа корхона билан контрагент сифат | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#lifehack ЮРИДИК ЛАЙФҲАК

Бошқа корхона билан контрагент сифатида муносабатга киришишдан аввал у ҳақидаги маълумотларни текшириш зарар қилмайди. Маълумотларни билиш орқали контрагент ҳақидаги дастлабки хулосани оласиз. Қуйидаги электрон ресурслар сизга керагиданда ортиқроқ маълумотларни тақдим этади:

1) http://registr.stat.uz – бу сайт орқали сиз корхонанинг қуйидаги маълумотларини билиб олишингиз мумкин:
- Ташкил этилган санаси ва реэстр рақами;
- Юридик ва почта манзили;
- Алоқа телефонлари;
- Корхонанинг муассислари (таъсисчилари);
- Асосий фаолият тури;
- Ҳозирги ҳолати (фаолият юритиши ёки тугатилганлиги ҳақида маълумот)

2) https://fo.birdarcha.uz/reorganization/notification/list - исталган корхона қайта ташкил этилганлиги, агар қайта ташкил этилган бўлса, қайси юридик шахс билан бирлашгани ҳақида батафсил маълумот оласиз;

3) https://fo.birdarcha.uz/pub/search - бу ерда эса, бир қанча маълумотлар, асосийси бошқа жойларда учтрамайдиган УСТАВ КАПИТАЛИ миқдори ҳақида маълумот олишингиз мумкин;

4) https://my2.gov.uz/ru/info-by-tin - ушбу сайт сизга корхона раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи ва СТИР рақами ҳақида ахборот тақдим этади;

5) https://license.gov.uz – исталган корхонанинг бирор фаолият тури бўйича лицензия ёки рухсатномаси бор йўқлигини шу ерда текшириб билишингиз мумкин;

@yuridikuz