Get Mystery Box with random crypto!

#savol МИБ ҳаракатлари қонунийми? Юридик шахснинг манзили сиф | Yuridik.uz | Sizning advokatingiz

#savol МИБ ҳаракатлари қонунийми?
Юридик шахснинг манзили сифатида қайд этилган, аслида эса шахсий, яъни турар-жой (жилой) биноси ҳисобланувчи уйдан, юридик шахснинг қарздорлиги учун товон МИБ томонидан мулклар мусодара қилиниши мумкинми? Яъни уйимиз бир МЧЖ нинг манзили сифатида кўрсатилган. Шу ширкатнинг катта қарзи бор эмиш. МИБ ҳодимлари қарзни уйимиздаги мол-мулк ҳисобига ундурмоқчи. Уйимиздаги мулклар шахсий. Фирма мулки эмас. МИБ ни бунга ҳаққи борми?

Жавоб: Ассалому алайкум. МИБ сизнинг шахсий мулкингизга ундирувни қарата олмайди. Сабабини тушунтираман.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунинг 3-моддасига кўра масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.

Эътибор беринг! Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48 прим 3-моддасига биноан юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.

МИБга шу асос билан қайта мурожаат қилинг. Агар шунда ҳам тан олмаса унда Республика МИБ 1107 ишонч телефони ёки Республика прокуратурасига шикоят аризаси билан мурожаат қилинг.

Саволга юрист Мухриддин Шамсиддинов жавоб берди.

Батафсил: https://yuridik.uz/question/18315

Сизнинг ҳам юристлар ва адвокатларга саволингиз борми?

https://yuridik.uz/question/create

@yuridikuz