Get Mystery Box with random crypto!

​​ Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан кел | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагоглар учун қандай имтиёз ва устамалар мавжуд?

Олис ҳудуд дегандан Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йилдаги 471-сон қарорига илова қилинган рўйхатдаги ҳудудлар тушунилади! Умуман олганда бундай ҳолатда икки хил устама тўланади. Уларни ҳар бирини тўлаш шартлари ҳақида тушунтириш бериб ўтамиз!

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йилдаги 471-сон қарори билан жорий этилган Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда иш стажига мувофиқ белгиланадиган махсус устама ҳисобланади.

Бунда, педагогларнинг бошқа ҳудуддан келган ва пегаогик фаолият бўйича иш стажига эга бўлганда уларнинг иш стажидан келиб чиққан ҳолда базавий тариф ставкасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тўланади:

6 ойдан — 3 йилгача иш тажига эга бўлса - 10%;
3 йилдан — 5 йилгача иш тажига эга бўлса - 20%;
5 йилдан — 10 йилгача иш тажига эга бўлса -30%;
10 йилдан — 15 йилгача иш тажига эга бўлса -40%;
15 йилдан ортиқ иш тажига эга бўлса -50%.

Эътибор беринг бу ҳолатда иш стажи айнан кўчиб келгандан кейинги иш стажи назарда тутилмаган яъни педагог ходимнинг умумтаълим муассасасида ишлаган умумий даври назарда тутилган. Масалан, сиз педагог сифатида Чилонзор туманидаги мактабда 9 йил иш стажига эгасиз ва Ангрен шаҳри "Толбулоқ” МФЙ )ҳудудида жойлашган мактабга ишлаш учун келдингиз. Бунда сизнинг иш стажингиздан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 30% миқдорида махсус устама тўлаб берилади!

Қарор чиқишидан олдин келган кадрлар учун амал қилмайди деган важлар билан устама тўлмаслик мумкин эмас!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 йилдаги ПҚ-4940-сон қарори билан жорий этилган махсус устама ҳисобланади.

Қарорга кўра, 2021-йил 1-мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган бўлиб бунда.

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама тўланади.

Эътибор беринг, қарорда олис ҳудуддаги мактаблар эмас, балки барча таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблардаги педагоглар назарда тутилган.

Олис ҳудудлар жойлашган макатабларига олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган буджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдори (15 миллион сўм) да бир марталик бошланғич ёрдам пули;
уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдори (600 минг сўм) да ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаб берилиши мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting