Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Ассалому алейкум саволим шундан иборат; | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:

Ассалому алейкум саволим шундан иборат; 5 йиллик стажга эга ва тавсиянома билан сиртқи ўқиш учун Олий та’лим муассасига ўқишга кирган аёл Аёллар дафтарида руйхатда турса шу аёлни контракт тўловига давлат томонидан бир қисми тўлаб бериладими?

Юрист жавоби:

Ҳурматли фуқаро сизни саволингиз бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Давлат томонидан контрактингиз тўлаб берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 9-июндаги 322-сон қарорига илова қилинган
"Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда қолаверса бошқа норматив ҳужжатлар ҳам айнан аёллар дафтарига киритилганларга олий таълим муассасаларининг контракт тўловини тўлаб бериши ҳақида норма мавжуд эмас.

Аксинча, агар фарзандингиз "Ёшлар дафтари"га киритилган бўлса, Вазирлар маҳкамасининг 312-сонли қарори билан тасдиқланган 8-иловасига кўра унинг контракти ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида Ёшлар дафтари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (15 миллион)дан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Аммо, сизда 2022-2023-ўқув йилидан хотин-қизларга фоизсиз таълим кредитини олиш имкониятингиз бор.

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал та’лим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting