Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Ассалому алайкум.Мен мактабга инглиз ти | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:

Ассалому алайкум.Мен мактабга инглиз тил фанидан дарс бериб келаман.Яқинда óқиб халқаро CAE сертификатини яъни C1 олдим.Мен атестассияда имтиёздан фойдалана оламанми ёки тест топширишим керакми? Лекин Таълим инспексияси тест топширасизлар ўтмайди бу сертификат деяпти. Инспексияси ишини тушунмаяпмиз. Бу қанчалик тўғри ёки ҳуҳуқимизни билмаяпмизми? Илтимос ,шу масалада биз устозларга ёрдам беринг.

Юрист жавоби:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сон қарорининг 5-бандига кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, франсуз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 йилдаги 34-сон қарори 8-бан дида ҳам 2022-йил 1-сентабрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенсияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилиши ва бунда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолиниши айтилган.

Юқоридаги нормаларга кўра, халқаро тан олинган С1 даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари аттестацияда тест синовларисиз максималл (80) балл берилиши керак.

Cамбридге Ассессмент халқаро тан олинган сертификатми?

Ха, албатта!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 07.09.2021 йилдаги қўшма қарори (рўйхат рақами 3318) билан тасдиқланган Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида Cambridge Assessmant English инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида келтириб ўтилган.

Демак, сизнинг Cambridge Assessmant English сертификатингиз инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификат ҳисобланади ва инспексиянинг сизга серификатингиз аттестацияда тест синовларидан озод қилмаслиги ҳақидаги важлари асоссиз.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting