Get Mystery Box with random crypto!

Қўшниларда нима гап? Истеъфога чиқарилсин: Токаев ҳукумат | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Қўшниларда нима гап?

Истеъфога чиқарилсин: Токаев ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Роман Скляр Қозоғистон бош вазири вазифасини вақтинча бажариб туради – Baq.kz.

Баҳсларга чек қўйилади: Бишкек ва Душанбе топографик ишчи гуруҳлари 4 километрга яқин баҳсли ҳудудлар бўйича келишиб олди – Спутник Кыргызстан.

Тил қадри учун миллион: Россия Тожикистондаги рус мактаблари учун китоблар нашр этиш харажатларига 200 миллион рубль ажратади – Спутник Таджикистан.

Инсонпарварлик ёрдами: Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юз берган авария туфайли сув ва иссиқликсиз қолган Қирғизистонга ёрдам сифатида суюлтирилган газ жўнатди – Хроника Туркменистана.

Янги йўллар излаб: Толибон темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ар-Раҳмон Шарафат билан учрашувда Гамма компанияси (Россия) Ҳирот, Нимроз ва Қандаҳор вилоятларидан Эроннинг Чобаҳор ҳудудигача темир йўл қуриш таклифини билдирди – Спутник Афганистан.

Yoshlar kundaligi