Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-08-18 12:37:21
"Ойим"шахарчасидаги, кадимий "Тош жъоме масжид" ини, кириш қисми қурилиши бошланди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло Қиёмат кунида қўшниларим қани? Қўшниларим қани?", дейди. Фаришталар: "Эй Роббимиз, Сен билан қўшни бўлишга ким ҳақли?", деб сўрашади. Шунда Аллоҳ: "Масжидларни обод қилувчи, бунёд қилувчилар қани?" дейди”.


"Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195-оят)

Жаннатда бир уйим бўлса ёки жойини топиб эҳсон қилсам-у мушкулим осон бўлса, Аллоҳ мендан рози бўлса, деган биродарларимиз кўп орамизда. Шундай саховатпеша қадрдонларимизга Андижон вилояти Жалақудуқ туман Ойим қишлоқ  "Тош масжид "
Жоме Масжидига ҳомийлик ва эхсон қилиш учун:
масжид карта рақамини улашамиз. Бир берганингизни минг қилиб қайтарсин Роббим!

Карта раками:
9860160102159813
Карта номи: HUMO ХАМКОРБАНК

Тел. Номери:
+998995363046
Карта Мирзаев Шухратбекбек Абдукаримович номида

Масжид гуруҳи

https://t.me/Oyim_Toshmasjid
20.2K views09:37
Ochish/sharhlash
2023-08-17 11:45:02 Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган.

Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.

Бугунда эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.

Хулоса ўзингиздан.


фарзанд тарбиясига оид бошқа малумотларни кўриш учун бу ерга босинг

Бошқа малумотларни кўриш
21.0K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash
2023-08-16 13:45:38
ЎҒИЛ ФАРЗАНД

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятда бир солиҳ киши биродарлари билан қабристон олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйди. Бу қабрдаги одам қабрда азобланяпти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёняпти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. У бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаяпти. Кўрсатгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб, кўргани борганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Ўғилларимизни охират азобидан ўзинг асра, Роббим!


фарзанд тарбиясига оид бошқа малумотларни кўриш учун бу ерга босинг

Бошқа малумотларни кўриш
33.9K viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash
2023-08-15 13:23:45
Хорис исмли аёл уз кизининг келин булиб, куёвнинг уйига узатилишидан олдин саодатли оила
асосларини баён килувчи куйидаги
насихатларни килиб
кузатган экан:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох
24.3K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2023-08-14 13:49:58 Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.

Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.
23.9K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2023-08-13 09:10:50 Қирққа кирганлар борми?

Ўзим ва тенгдошларим, қолаверса барча учун Муҳаммад Ротиб Нобулсийдан юракларни ларзага солувчи насиҳат.

Ёшинг қирққа етдими ёки яқинлашдими ёхуд ундан ўтдими.
Қирқ ёшда бўлсанг ёки яқинлашган бўлсанг ёхуд ундан ўтган бўлсанг билгинки, биргина қирқ ёшни Қуръон алоҳида дуо билан хослагандир. Аллоҳ таоло "Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди" деган. У ўтган умр учун шукр, келажак учун дуо ва Ислом динига мансубликнинг эълонидир. Уламолар мазкур дуонинг барча учун, айниқса қирқ ёшга етганлар учун ўта аҳамиятли дуо эканини таъкидлайдилар. У амаллар қабул бўлишининг сабабларидан биридир. Чунки бу оятдан кейинги оятда Аллоҳ таоло "Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир" дейди.
Асарларда "Ким қирққа кирган бўлса энди у охират бозорига кирибди" деган ривоят келади.
Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. дейди.
Асарларда "Ким қирққа кирган бўлса энди у охират бозорига кирибди" деган ривоят келади.
Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. "Умматимнинг етмишга борадиган камдир".
Қирқ ёки элликдан ўтган инсон билиши керакки, қолган умр ўтганидан кўра камроқ бўлишининг эҳтимоли юқоридир. Ўтгани ҳам қандай тез кетди, а? Кўз очиб юмгунча. Ўтгани кўз очиб юмгунча кетган бўлса ва қолгани ундан камроқ бўлса, у қанчалик тез ўтаркин? Қарабсизки, тупроқ остидасиз.

Қирққа кирган инсонга огоҳлик қўнғироғи чалинди.
Ундан қирқ ёз, қирқ қиш, қирқ баҳор ва қирқ куз ўтиб кетди.
Ушбу ёшда умрининг ярми ўтиб инсон қуйидаги осон бўлмаган саволларга рўбару келади.
Ҳаётда муваффақиятга эришдингми?
Иш ва касбингдачи?
Оилавий ҳаётдачи?
Асосийси Раббинг билан алоқангда нималарга эришдинг?
Ҳаётни етмиш, саксонга кирганлардан сўранг. "Туш кўргандекман. Кечагина ўйнаб юрган бола эдим. Бугун ўрилишга тайёрман. Учрашув куни яқин" деган жавобни оласиз.
90 га кирган инсоннинг вафотини кўриб қирқ ёки эллик ёшли одам бизга ҳали бор деб ўйлайди. Атрофидан қанчаси кетганини ҳис қилмайди.
Барча нима биландир овора.
Емоқ, ичмоқ билан. Касби кор ва ризқ билан. Хотин ва болалар билан. Тижорат ва сафарлар билан. Уй ва машиналар билан. Ваҳоланки, ўзи сезмаган ҳолда умри тугаб бормоқда.

Масалан, ўн кунлик сафарга борсангиз, еттинчи кундан қайтишни ўйлай бошлайсиз. Ишларни тезроқ битириш, билет олиш ва совға салом танлаш хаёлингизни банд қилади. Демак, еттинчи кунда ўйлар тамоман акс тарафга ўзгаради. Қирққа етганлар қайтиш тадоругини кўринг! Ҳақиқий жасорат ўлимдан қочиш эмас, унга тайёр туриш. Қачонгача ахир? Унга бурилиш вақти келмадими? Тавба ва истиғфор вақти келмадими? Қирққа кирганингда ҳам Раббингга қайтмасанг қачон қайтасан?

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир. У "Эй бандам! Учрашув онлари яқинлашди. Учрашувга тайёрмисан" демоқда.

Habibulloh domla
33.3K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2023-08-11 06:11:26
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт. («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
50.0K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2023-08-10 06:07:29Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим.
Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики мен лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мени шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мени 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!
51.7K viewsedited  03:07
Ochish/sharhlash
2023-08-09 05:16:37
#Огоҳлик

Мавлоно Умар Поланпурий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

"Ҳаётда ҳеч қачон бирор олимга ёмонлик қилма ва бирор олимнинг айбини ошкор этма! Агар сен бирор олимга ёмон гапирсанг ва унинг илмини паст санасанг, Аллоҳ таоло сенинг ўнта наслингдан олим чиқармайди".
36.5K viewsedited  02:16
Ochish/sharhlash
2023-08-08 06:28:12
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

Хулоса: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!
33.4K viewsedited  03:28
Ochish/sharhlash