Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-09-03 11:02:36
Ака-ука ҳақида.
17.7K viewsedited  08:02
Ochish/sharhlash
2023-09-02 13:13:43
Истиғфор айтишниг фазилати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
18.3K viewsedited  10:13
Ochish/sharhlash
2023-09-01 07:13:53 ​​ ​Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор сухбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан хамма ёқ ёришар, эй вох! 
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гунохларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз... 
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Маккада, Каъбани қилганда тавоф.
Қўлингдан тушмасин бу буюк китоб.
Ҳар харфига ўнта ёзилар савоб.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Жон болам. Дилбандим. Қуёшим. Ойим.
Аллоҳ  каломини ўқиб юр доим.
Илмига илм қўш Қодир Худойим. 
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса,
Набирам мен учун Қуръон ўқиса.

Хаммамизнинг фарзандларимиз орқамизда қолиб, бизлар учун Қуръон тиловат қиладиган қори, қория инсонлар бўлишсин!
АМИЙН!
17.4K viewsedited  04:13
Ochish/sharhlash
2023-08-30 15:09:13
Аёлларни қадрланг...
12.8K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2023-08-29 09:27:47
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

• «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, бир дуо бор, уни ким ўқиса, ғами бор одам ўқиса, албатта Аллоҳ таоло ташвишини кеткизади».

• Ушбу дуо «Ла илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн»
14.9K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash
2023-08-27 17:01:01 #Ривоят

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

        Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

  Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташласанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

  Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

  Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

  Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

  Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

  Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

  Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

  Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

  Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».


        •Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
17.3K viewsedited  14:01
Ochish/sharhlash
2023-08-25 06:30:48 Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.

Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар.
19.4K viewsedited  03:30
Ochish/sharhlash
2023-08-23 08:13:40
Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг

– Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим.
– Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим.
– Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман.
– Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим.
Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг.

Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг.
14.6K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2023-08-21 13:03:53 РИВОЯТ..
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар: – Ота, мева олиб келдингизми? – Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? – Ота, очман! Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди. – Али, туя оласанми? – Ҳозир пулим йўқ. – Кейин берарсан, сенга ишонаман. – Ундай бўлса, оламан. Қанча? – Юз дирҳам. – Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди. – Туя сотасанми, Али? – Ҳа, сотаман. – Уч юз дирҳамга сотасанми? – Ҳа, олинг. Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайттилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар. – Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.
20.2K viewsedited  10:03
Ochish/sharhlash
2023-08-19 11:41:32
Фотима онамиз шу дуони ýқидилар ва хеч қанака эҳтиёж сезмадим дедилар

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
20.8K viewsedited  08:41
Ochish/sharhlash