Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-12-08 04:17:39 Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Манба: "Ҳикматлар" китоби.
13.1K viewsedited  01:17
Ochish/sharhlash
2023-12-07 04:57:08 ОНАЛАР ҲАҚИДА

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари - сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4. Сенга берган оқ сути лутфу - хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг, армондан ҳоли бўласан.
7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
13.2K viewsedited  01:57
Ochish/sharhlash
2023-12-02 04:09:20 Уйланиш ёшига етган йигитнинг бошида оғриқ пайдо бўлди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди.
Ҳеч бир давлатда шифокор аниқ ташхис қўёлмади. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмасди. Йигитнинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши
мавҳумлигича қолаверарди.

Охири йигит оламдан ўтди. Хорижлик шифокорлар йигитнинг отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида йигитни бошини ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди. Касаллик сабаби аниқланди. У шунчаки дахшат
Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида
жуда шаффоф қурт борлиги аниқланди. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун
текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган.
Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
— “Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик.
Афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
Бироқ сен мусулмон бўла туриб
фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга МАЖБУРСАН.
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўлган бўлар эди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Яқинларга ҳам улашинг
13.5K views01:09
Ochish/sharhlash
2023-11-29 18:36:55
ОНАНГ ХИЗМАТИНГГА МУҲТОЖДИР | ФАРЗАНДЛАР УЧУН ИБРАТЛИ ВОҚЕА
13.3K views15:36
Ochish/sharhlash
2023-11-22 06:57:45 • Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...
13.5K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2023-11-18 12:55:04
Жаннатга илк қадам қўйганингизда

Жаннатнинг дарвозалари аста-секин очила бошлайди.
Тасаввур қилинг, жаннатга биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга киряпсиз...

Аллоҳ таоло Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишимизни насиб этсин!
14.2K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-11-17 17:12:31 СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан намоз ўқиш лаззатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
13.1K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2023-11-09 11:18:01 ​​​​​​ТУҒИШГАНЛАРНИ_ҚАДРЛАНГ!

Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги – абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!
Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзунлик кўз ёшини кўрмайлик!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
12.6K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-11-03 09:30:17
Бу Эроннинг Зинжон шахрида яшаган бир дўкондорнинг расми. Нотаниш бир киши велосипедини унга омонат қўйиб қайтиб келмаган.

Дўкондор хар куни эгаси келар деб велосипедни ташқарига олиб чиқиб қўйган. Аммо эгаси келмаган.

Бу ҳол 45 йил давом этган. Охири дўкондор вафот этган. Давлат эса вафо ва омонатдорлик тимсоли ўлароқ дўкондор хайкалини ўрнатган.

Шу одамнинг ўрнида биз бўлсак, паст овозда уч марта "кимники" деб ўзимизга "ҳалол"лаб олар эдик... Аллоҳ асрасин
13.1K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2023-10-28 06:25:09 ​​​​ ГУНОҲЛАРНИ ЮВУЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!

Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.

- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин...
13.4K viewsedited  03:25
Ochish/sharhlash