Get Mystery Box with random crypto!

​Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл.... Бир кун | Яхшиликни Улашамиз

Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим.
Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики мен лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мени шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мени 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!