Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-06 10:34:13
Эркакларга берилмаган буюк бир саодат.

Қайси бир аёл шунга амал қилса жаннатнинг 8 та эшигидан хохлаганидан кириши мумкин
5.5K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2023-04-06 02:27:03 Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади?

Аллоҳ таоло:
«Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам»
(Тийн: 1- оят ) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз.
Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

1 - Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
2 - Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;
3 - Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;
4 - Қарилик аломатларини кетказади;
5 - Озуқа сифатида қўллашга қулай;
6 - Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади;
7 - Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағшлайди;
8 - Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;
9 - Юракни қувватлантиради.
10 - Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва х.к

Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гузал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар.
Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.
Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7 чи маротаба
«Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур».
(Муъминун: 20 - оят ) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

Умму Абдуллоҳ таржимаси
7.4K viewsedited  23:27
Ochish/sharhlash
2023-04-05 20:47:03 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
42 - қисм

#42— Ифк воқеъаси
1.8K viewsedited  17:47
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:27:14
Таҳоратнинг тиббий мўъжизаси.

Нима учун таҳорат қилган кишининг юзи нурли бўлади?
5.5K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-04-05 02:42:32 ЎЧИРҒИЧ

Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига мехмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, топиб келибди.

Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, ёзишни буюурибди. Йигит ёзибди. Сўнгра отасини ёзганларини ўчиришни буюрибди. Отаси унга бир неча маротаба ёздириб, яна қайтадан ўчиртираверибди. Йигит бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин тоқати тоқ бўлиб:
— Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз? — деб сўрабди.

Нихоят, ота бу имтихоннинг хикматини тушунтириб берибди:
— Ўғлим! Янги қурилган оила хам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади. Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дархол кечириб, турмуш сахифасидан ўчириб туриш керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади.

Лочинбек Акбаров
4.0K views23:42
Ochish/sharhlash
2023-04-04 20:27:07 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
41 - қисм

#41— Маржон воқеъаси
4.9K viewsedited  17:27
Ochish/sharhlash
2023-04-04 12:01:13
Рамазонда эрини розилигини олиш.

Аёлларга юборинг!
8.3K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-04 02:35:12 #ибрат

Аёлингиз ҳақидаги 20 та факт:

1.
Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг;
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг;
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг;
4. Аёлингиз ноёб марвариддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг;
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг;
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг;
7. Аёлингиз — қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг;
8. Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг;
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг;
10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди;
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг;
12. Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг;
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг;
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг;
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг;
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг;
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг;
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг;
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг;
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.
9.4K views23:35
Ochish/sharhlash
2023-04-03 18:21:57 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
40 - қисм

#40— - Жувайрия (р.а) онамиз-Буюк ҳикмат
3.5K viewsedited  15:21
Ochish/sharhlash
2023-04-03 02:49:12
Эрларни эҳтиёт қилинг, азиз Аёллар!“

Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво,
Одам атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, азиз аёллар!

Аёлларга юбориб қўямиз.
4.2K viewsedited  23:49
Ochish/sharhlash