Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.45K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-08-07 06:20:46
#hikmat

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўли шол бўлган кишидан унга нима бўлганини сўрадилар. У одам “Отам жоҳилият пайтида мени дуоибад қилган эди. Қўлим ўшандан бери шундай”, деди. Шунда Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Оталарнинг жоҳилият пайтидаги дуоси шунчалик бўлса, Исломдаги дуоси қандай экан!” дедилар.
19.5K viewsedited  03:20
Ochish/sharhlash
2023-08-06 05:25:55
"Лаа илаха иллаллох" қавлида лаб ҳаракат қиладиган харф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан хам бемалол айтиш мумкин.

Бунинг хикмати шундай:

Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга зам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавхид калимасини бемалол айтиши учун лаб харакат қиладиган харф йўқ.

Бизга рахмли ва мехрибон бўлган Зотга хамду саноларимиз бўлсин!
20.8K viewsedited  02:25
Ochish/sharhlash
2023-08-05 03:59:16 #Ibratli_voqea

Асаби тез бузиладиган аёлларга ва уларни тушинмайдиган эркакларга тегишли ибратли воқеа

Бир эркак имомдан сўрабди:
–  Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Фарзандларимиз хато иш қилса ҳатто уларга ҳам қаттиқлик билан тушунтиради. Шундай ҳолатда ҳотнимни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг!
Имом жавоб берибди:
–  Фарзандларингиз борми?
Ҳалиги эркак:
–  Ҳа, учта боламиз бор, Алҳамдулиллаҳ!
Имом шундай дебди:
–  Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларигизни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавобни айтаман.

Ҳалиги эркак икки кун имом айтганидек болаларига қараган ва уй юмушларини ўзи қилиб чарчаган ва асаби бузилган ҳолда келди. Имом эркакка қараб шундай дебди:
— Аёлларнинг асабийлиги, тоқацизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдам беришга харакат қилинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.

Ҳулоса: Биз эркаклар манашундай аёлларимиздан ортиқча нафратланиб уларга ортиқча озор бериб қўяр эканмиз. Албатта бу синов дунёда кўз очиб кўрган аёлимизга меҳрибон бўлайлик. Зеро бу дунёда биздан фақат яхшилик қолсин

Агар бу маълумот сизга ёққан бўлса энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг.
25.6K viewsedited  00:59
Ochish/sharhlash
2023-08-04 03:30:28 НАМОЗДА ҲАРОМ БЎЛГАН АМАЛЛАР

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

1. Юзининг ўнг ва чап тарафга қаратиш.
2. Осмонга қараш.
3. Фарз намозларида узрсиз нарсага суяниш.
4. Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
7. Саломини бир тарафга бериш.
8. Витрдан бошқа намозда "Қунут" дуосини ўқиш.
9. Такбир, "сано", тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.
17.8K viewsedited  00:30
Ochish/sharhlash
2023-08-03 03:21:57
Иқтибос:
- Мусулмонлар қурган Андалус давлатидан ўттиз дона китоб сақланиб қолди ва биз шу китоблардан фойдаланиб атомни парчаладик! Кошки, Хулоку Хон (1217-1265) ёндириб юборган юз мингларча китоблар қолганида эди бугун у сайёрадан бу сайёрага учиб, сайр қилиб юрган бўлардик!

Француз физиги, 1903 йили Нобел мукофоти олган олим Пьер Кюре (1859-1906)
19.3K viewsedited  00:21
Ochish/sharhlash
2023-04-08 02:32:32
Синглиси опасига:
— Опа кундошиз борлигини билсангиз хам Поччамга жанжал қилмайсиз-а нега?

Опа:
— Синглим сен жанжал қилиб бориб ушлаб олиб нимага эришдинг эринг энди очиқча 1 кун уникида 1 кун сеникида қоляпти,
Поччанг эса мени билмайди деб ўйлайди билиб қолмасин деб хар кун уйда олдимда ухлайди

П/С: Аёл ақл билан иш тутиш керак жаҳл билан эмас
4.0K viewsedited  23:32
Ochish/sharhlash
2023-04-07 18:05:46 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
44 - қисм

#44— Ҳудайбия сулҳи
7.3K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2023-04-07 10:42:57
Уймиздаги келинларам кимларнидир азиз мўътабар фарзанди сизни қўлингизга бериб қўйилган бўлса хор қил, теп, устидан масхара қил деганимас!
546 views07:42
Ochish/sharhlash
2023-04-07 02:24:38
ТЕЗ-ТЕЗ ЭХСОН ҚИЛИБ ТУРИНГ

Жуда оз бўлса ҳам, кунига эхсон қилишни одат қилинг. Чунки эхсон:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.
5.9K viewsedited  23:24
Ochish/sharhlash
2023-04-06 18:55:35 #сийрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси Нуриддин домла Холиқназаровнинг

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сийрат дарслари 
43 - қисм

#43— Умму Салама онамиз
6.4K viewsedited  15:55
Ochish/sharhlash