Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликни Улашамиз

Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз Я
Telegram kanalining logotibi yaxshilikni_ulashamiz — Яхшиликни Улашамиз
Kanal manzili: @yaxshilikni_ulashamiz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-09-23 12:01:32
Ота-онага яхшилик қилсангиз жаннатнинг эшигини очасиз..
13.8K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-09-17 06:26:30 Хотиним ортиқ мени қизиқтирмай қўйди

– Бир эркак шайхдан келиб сўради: Муҳтарам Шайх мен бир неча йил олдин уйланганман, фарзандларим ҳам бор. Лекин охирги вақтда хотиним менга ёқмай қолди.
– Шайх сўради: Нимага? Хотинингга бирор нарса бўлдими? Аварияга учрадими, ёки бирор нарса бўлиб юзига зарар етдими?
– Йўқ у олдингидек.
– Шайх ҳолатни сездида сўради: Сизлар бегона аёллардан кўзларингизни тийингиз. Бегона аёлларга қарадингми?
– Эркак: Ҳа сиз буни қаердан билдингиз?
– Шайх: Сен қачон ҳаромга яқинлашсанг, ҳаром нарсани яхши кўрсанг, ҳаром есанг, ётсанг, ҳатто ҳаромни ҳидласанг ҳам ҳалол бўлган покиза нарсалар сенга хунук кўрсатилиб қўйилади.


Изоҳ: Ким оиласидан оилавий муҳаббат, иноқлик йўқолишини хохласа, номаҳрамга қарасин. Агар эркак номаҳрамларга қараркан аёли гўзал бўлса ҳам унга кўримсиз кўриниб қолади. Агар қўлидан келганича ўзини, кўзини ҳаромдан тийса аёли қандай бўлса ҳам чиройли жозибадор кўрсатиб қўяди.
17.3K viewsedited  03:26
Ochish/sharhlash
2023-09-16 06:07:38
Бошидаги рўмолин
оҳори тўкилмаган
Йиллар кийган кўйлагин
чоклари сўкилмаган
Дуо қилса дуоси
доим бўлар ижобат
Жаннатларда ҳурлар хали
сиздан бўлар хижолат
Чойга солиб увитар
чайнолмайин нонини
Роббим нурга тўлдиргин онажоним пойини
13.2K viewsedited  03:07
Ochish/sharhlash
2023-09-14 04:41:14
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди.

Муовия: Бу ким? – деди.
Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси.

Аллоҳга қасамки, ҳеч ким
бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.

Кишининг гарчи юзта ўғли бўлса-да, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади.
(c) Араб мақоли
12.9K viewsedited  01:41
Ochish/sharhlash
2023-09-13 05:16:15 ​​ АЛЛОҲГА ЯҚИНРОҚ

Одамларнинг олимроғи бўлишни хоҳлайсанми?!
Аллоҳга тақво қил, одамларнинг олимроғи бўласан!

Инсонларнинг бойроғи бўлишни яхши кўрасанми?!
Қаноатли бўл, инсонларнинг бойроғи бўласан! 

Инсонларнинг афзалроғи бўлишни хоҳлайсанми?!
Инсонларнинг яхшиси — уларга фойдаси тегадиган кишидир, инсонларга манфаат  етказувчи бўлгин!

Инсонларнинг одилроғи бўлишни хоҳлайсанми?!
Ўзинг яхши кўрган нарсани, бошқа одамлар учун ҳам яхши кўр, инсонларнинг одилроғи бўласан!

Иймонинг комил бўлишини хоҳлайсанми?!
Хулқингни гўзал қил, иймонинг комил бўлади!

Тоат қилувчилардан бўлишни хоҳлайсанми?!
 Аллоҳнинг фарзларини адо қилгин, тоат қилувчилардан бўласан!

Аллоҳга гуноҳлардан пок ҳолда йўлиқишни хоҳлайсанми?!
Жанобатдан яхшилаб ғусл қилсанг, қиёмат куни Аллоҳга гуноҳсиз ҳолда йўлиқасан!

Қиёмат куни нурли ҳолда ҳашр қилинишингни хоҳлайсанми?!
Ҳеч кимга зулм қилма! Қиёматда нурли ҳолда ҳашр қилинасан!

Роббим таборака ва таоло сенга раҳм қилишини хоҳлайсанми?!
Ўзинга ва Аллоҳнинг яратганларига раҳм қил, Аллоҳ сенга раҳм қилади!

Гуноҳларинг оз бўлишини хоҳлайсанми?!
Аллоҳга истиғфор айт, гуноҳларинг камаяди!

Одамларнинг карамлироғи бўлишни ҳоҳлайсанми?!
Аллоҳ ҳақида унинг халқига шикоят қилма, инсонларнинг карамлироғи ва улуғроғи бўласан!

Ризқинг кенг бўлишини хоҳлайсанми?!
Доимо таҳоратли бўлгин! Ризқинг кенгайтирилади!

Аллоҳ ва Унинг расулига суюкли бўлишини хоҳлайсанми?!
Аллоҳ ва Унинг расули яхши кўрган нарсаларни яхши кўр, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ғазаб қилган нарсага сен ҳам ғазаб қил!

Аллоҳнинг норозилигидан омонда бўлишни хоҳлайсанми?!
Ҳеч кимга ғазаб қилма, Аллоҳнинг ғазаби ва норозилигидан омонда бўласан!

Аллоҳ айбларингни яширишини истайсанми?!
 Биродарларинг айбини яширсанг, Аллоҳ сени айбларингни яширади!

Роҳманнинг ғазабини сўндирадиган амал нима?
Махфий садақалар қилиш ва силаи раҳм!

Жаҳаннамни ўтини нима ўчиради?
Рўза!
13.0K views02:16
Ochish/sharhlash
2023-09-11 08:18:39
Усмонлилар даврида ҳар битта хонадон деразасида мана шундай тўсиқ қафаслар бўлган. Махсус қафасларни ўрнатишдан эса асосий мақсад Аёлларни номаҳрамлар кўрмаслиги бўлган. Яни Ичкаридан қараганда кўча кўринади, аммо ташқаридан қаралса ичкари кўринмайди.

Биздан аввалгилар хатто ойнадан қараб турган аёлини номахламлар кўришини истамаган. Афсуски бизнинг замонамизга келиб бази эркаклар тўйи куни катта экранларда ( love story ) қилиб аёли ҳақида қўштирноқ ичида кино қўйиб беришмоқда
13.1K viewsedited  05:18
Ochish/sharhlash
2023-09-10 08:19:59 ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олинг!
15.4K viewsedited  05:19
Ochish/sharhlash
2023-09-07 12:05:28
Ҳаволаниб учган зарра-ю қумлар,
Сувга етиб келгач, елданда қолар.

Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Тузга етиб келгач селданда қолар.

Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.

Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.

Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,

Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...
13.9K viewsedited  09:05
Ochish/sharhlash
2023-09-06 05:53:17 Икки Сулаймон, учта гавҳар
13.4K viewsedited  02:53
Ochish/sharhlash
2023-09-05 14:23:41
КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
17.3K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash