Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд шаҳрида трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан | Xushnudbek.uz

Самарқанд шаҳрида трамвай ўчиб қолгани ва йўловчилар томонидан итариб кетилаётгани акс этган видеоролик кенг тарқалди.

Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди. Маълум бўлишича, электр тармоғидаги қисқа узилиш натижасида кўчада ҳаракатланиб келаётган 1012-сонли трамвай вагони Мирзо Улуғбек ва Буюк Ипак йўли кўчасининг кесишган чорраҳасида ҳаракатдан тўхтаб қолган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вагон ичида бўлган йўловчилар бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун вагонни чорраҳадан олишга ёрдамлашган.

2 соат вақт оралиғида электр токидаги узилиш ҳолати тузатилган ва 1012-сонли вагон иш фаолиятини давом эттирган.

Аввалроқ Тошкентда ҳам электр ўчиб қолгани учун бир неча бор метро тўхтаб қолган эди.

Оддий аҳоли уйлари майли, ҳаттоки метро ва трамвайни электр билан узлуксиз таъминлашни эплай олмаётган бир пайтда, Google ёки Facebook каби гигантларнинг серверларини Ўзбекистонга кўчиришни талаб қилиш бироз кулгули эмасми?


@xushnudbek