Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ, ФЕЙК ХАБАР! Телеграм каналлар ва гуруҳларда худдики Ў | Xushnudbek.uz

ДИҚҚАТ, ФЕЙК ХАБАР!

Телеграм каналлар ва гуруҳларда худдики Ўзбекистондаги боғчада бир гўдак аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалди.

Бу нотўғри, фейк хабар.

Аслида ушбу воқеа 2019 йили июнь ойида Мексиканинг Чилпансинго шаҳрида бўлган. 2 ёшли қизини аёвсиз калтаклаган аёл ҳибсга олинган. Қизалоқ эса махсус идора вакиллари томонидан шифокор кўригидан ўтказилган ва унинг саломатлиги ҳамда хавфсизлиги тўлиқ назоратга олинган.

Афсуски одамлар дуч келган хабарга ишонишга ва уни дарров бошқаларга тарқатишга ўрганиб қолишган. Аслида ўша хабар тўғрими, нотўғрими, буниси етмишинчи даражада.

Бу фақат Ўзбекистондамас, бошқа жойларда ҳам шунақа. Масалан, худди шу видео деярли барча мамлакатларда тарқатилган. Қозоқлар Қозоғистонда дейишган, руслар Россияда ва ҳ.к. Масалан, Ҳиндистонда ҳам худди шу видео DPS Rajbag мактабида бўлган деб, WatsApp орқали вирусдек тарқалган экан.


@xushnudbek