Get Mystery Box with random crypto!

Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идора | Xushnudbek.uz

Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.


@xushnudbek