Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.77K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 416

2021-12-23 19:01:17
Тадбиркорлар учун сўровнома.

Лицензия ва рухсатномалар олиш жараёнини янада соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни олдини олиш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан сўров ташкил қилинибди.

Агар сиз ҳам тадбиркор бўлсангиз, сўровномада иштирок этинг.

http://dfm.idm.uz
68.8K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 18:23:31
Россияга, Истанбулга ёки Мисрга бормоқчимисиз? Арзон чипталарни ва меҳмонхоналарни aviasales.uz да топса бўлади.

1. Барча авиакомпаниялар чипталари устамасиз кўрсатилган;
2. Авиакомпанияни, юк вазни ва рейс алмашувини ўзингиз танлашингиз мумкин;
3. Онлайн чипта қидируви атиги 30 секунд вақт олади, бу одатдагидан тезроқ

Мисол учун, январда Тошкентдан 1,8 млн сўмга Москвага учиб кетса бўлади https://avs.io/1vtJ2

Каналга обуна бўлинг, арзон чипталар билан бўлишамиз
@aviasales_uz
Реклама
78.4K views15:23
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:00:23
Ҳукуматнинг тегишли қарори (768-сон, 23.12.2021й) билан, Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у агентликнинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги ўринбосар Фарруҳ Омонов бир неча кун олдин Президент Администрацияси масъул ходими этиб тайинланган эди.


@xushnudbek
101.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:35:19
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Бугун Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган.

Поезд Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Мозори Шариф шаҳрига жўнатилган.

Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон қўшни давлатга озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечакдан иборат 1300 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатганди.


@xushnudbek
107.3K views09:35
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:10:11
Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосарлари алмашди

Кобилов Рустам Ражаббойевич
(расмда чапда) Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари эди.

Шунингдек, Джабборов Исроил Исмоилович (расмда ўнгда) вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи эди.


@xushnudbek
117.3K views06:10
Ochish/sharhlash
2021-12-23 08:35:29
​​Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этибди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


@xushnudbek
120.0K views05:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:17:54 Талаба ва ўқувчилар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж ҳамда техникумлар) ўқувчилари учун 2021 йил 28 декабрдан 2022 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.


@xushnudbek
109.5K views16:17
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:45:16
Наманганда 3 та туман ҳокими ўзгарди

Косонсой туманига Қодиров Дилмурод Ғофурович (1-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Косонсойнинг аввалги ҳокими Баҳодир Юсупов Наманган вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Норин туманига эса Нурматов Жўрабек Ҳамидович (2-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Учқўрғон туманига Риззаев Жаҳонгир Носиржонович (3-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. Учқўрғоннинг аввалги ҳокими Азимжон Ваҳобов фаолиятидаги камчиликлар сабабли ўз лавозимидан озод этилган.


@xushnudbek
113.6K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:13:45
«Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман» — Шавкат Мирзиёев

Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан бўлган учрашувда Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.

«Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда янги кадрлар кашф қилдим.

Мисол учун, Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар топиш қийин. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман.

Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим», — деди Шавкат Мирзиёев.


@xushnudbek
110.9K views11:13
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:28:40
Шавкат Мирзиёев: «Олмалиқдаги конларда 5 минг тоннадан ортиқ олтин захираси тасдиқланди»

Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида бўлиб турган Президент ҳудуд фаоллари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, суҳбат қурмоқда.

Дастлаб давлат раҳбари нима учун Олмалиқда айнан геология ишларига бунчалик катта урғу бераётгани ҳақида маълумот берди.

Масалан, бугунги кунда биргина электромобил саноати қай даражада шиддат билан ривожланаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Ёки бутун дунёда яримўтказгичларга бўлган эҳтиёж кундан кун ошиб боряпти. Буларнинг барчасига мис керак. Шу сабабли мисга бўлган талаб ошиб, нархи кўтарилмоқда.

Геология ишлари натижасида Олмалиқда 45 млн тонна мис захираси топилган. Олтин захираси эса 5 минг тоннадан кўпроқ, дея баҳоланмоқда. Бу жуда катта бойлик.

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга Тошкент вилоятида Жанубий Корея тадбиркорлари билан биргаликда яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.


@xushnudbek
101.9K views10:28
Ochish/sharhlash