Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди Бугун Ўзбекистондан Афғонистонга гуманитар ёрдам юкланган поезд жўнаб кетди. 63 вагонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўмир ортилган. Поезд Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали Мозори Шариф шаҳрига жўнатилган. Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон қўшни давлатга озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечакдан иборат 1300 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатганди. @xushnudbek 107.3K views09:35