Get Mystery Box with random crypto!

БЕГОНАМАН СЕВГЛИМ Меҳр истаб жабр топган девонаман севгилим У | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

БЕГОНАМАН СЕВГЛИМ

Меҳр истаб жабр топган девонаман севгилим
Унсиз боқиб йўлларингга тўлғонаман севгилим
Ҳаёт берди сенга нурдан бичилган оппоқ либос
Атрофингда яқинлар кўп бегонаман севгилм

Баҳор дея қучганларим ҳазон тўла куз бўлди,
Боғларимни шўрҳок босиб балғам балғам туз бўлди,
Аламлардан менинг қалбим пора бўлди,муз бўлди,
Товушингга термулган бир остонаман севгилим.

Кўзларимда қолди аксинг фариштадек жилмайиб,
Исминг қолди юрагимда орзулар ичра майиб,
Қўй ўзингни айблама ўзимда ҳамма айб,
Сен бахтиёр кулган кунда гирёнаман севгилим.

Соғинчларда қолди қалбим малак сени қумсайди,
Очилмасдан ҳазон бўлган тилак сени қумсайди,
Видоларга тўлиб кетган юрак сени қумсайди,
Гулсиз қолган булбул каби сарсонаман севгилим,
Икки олам гул ҳуснингга парвонаман севгилим.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim