Get Mystery Box with random crypto!

КИМИМ БОР ОНА Ғурбат тўла куним бор она, Дардлашгани туним б | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

КИМИМ БОР ОНА

Ғурбат тўла куним бор она,
Дардлашгани туним бор она,
Меҳрибоним, бу дунёларда,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Сабаримни кўп синайди кимлар,
Оқибатни билмайди кимлар,
Дўстингман деб тунайди кимлар,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғам, ғуссалар экганда бошим,
Тўлиб кетса дилда бардошим,
Сирдошим сиз, ёлғиз сирдошим,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Ғурбатлари жонимга ташна,
Ҳасратлари қонимга ташна,
Бир сиз аҳир дардимга ошна,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Жаннатимсиз,тўрт томоним сиз,
Сониям сиз,лаҳза оним сиз,
Жоним ичра танҳо жоним сиз,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Токи мен ҳам сизни деб яшай,
Дийдорингиз кўрмоққа шошай,
Пойингизга жонимни тўшай,
Сиздан улуғ кимим бор она.

Хуршид Карим


@Xurshid_Karim