Get Mystery Box with random crypto!

.~~~~~~~ОЙ ҚИЗ~~~~~~~ Кўзларингда йиғлайди дунё, Нигоҳингда | 💝Хуршид Карим шеърлари💝

.~~~~~~~ОЙ ҚИЗ~~~~~~~

Кўзларингда йиғлайди дунё,
Нигоҳингда ҳувуллайди куз,
Кўз ёшларинг қалбингда -дарё,
Нега бунча ҳомушсан ,ой қиз.

Умр шошқин сойлардек елар,
Ҳисларимни ғам -элак ,элар,
Дардларингни тинглагим келар,
Нега бунча ҳомушсан ,ой қиз.

Кўкламларга йиғлаб келдингми,
Ишқ боғидан тикон тердингми,
Сен кўнглингни музга бердингми,
Нега бунча ҳомушсан,ой қиз.

Ҳаёлларинг сочиб сабога,
Ишондингми ёлғон дунёга,
Раҳмим келар сендек зебога,
Нега бунча ҳомушсан ой қиз.

Кўз ёшларинг қалбингда -дарё,
Нигоҳингда ҳувуллайди куз,
Юрагимда йиғлайди дунё,
Нега бунча ҳомушсан ой қиз.

Хуршид Карим
.

@Xurshid_Karim
┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄