Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги Т
Telegram kanalining logotibi xatoliklar — Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.44K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Маъмурият: ВАҚТИНЧА ЎЧИҚ
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Реклама учун: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-11 10:57:27 Ҳар нарсанинг ўз номи ва вазифаси бўлади

• Изоҳли луғат ўз номи билан изоҳли луғат, яъни сўзларнинг изоҳини, маъносини беради.
• Google-таржимон — таржима учун мўлжалланган хизмат.
• Google — интернетдаги мавжуд мақола ва матнлардан натижалар чиқариб берувчи қидирув тизими.

Агар буларнинг барчаси сўзлар имлосини ҳам белгилаб берадиган бўлса, имло луғати нима учун чиқарилган?

Тишингиз оғриганда айни тиш шифокорига мурожаат қиласизми ёки исталган шифокор тишни даволаб кетаверадими?

@xatoliklar
4.6K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-04-10 20:40:49 Бизнес асосчисининг иккита асосий балоси — статистика ва лингвистика

Охиргисидан бошлаймиз. Инглиз тилидан калька усули орқали олинган “бизнес” сўзи одатда “иш”, “юмуш” деб таржима қилинади. Бироқ иборанинг асрлар оша тарихига назар солсак, “business” сўзи “оворагарчилик”, “сарсонгарчилик”, “ташвиш” деган маъноларни англатувчи англосаксон тилига бориб тақалишини аниқлаймиз.

Жуда тўғри маъно. Кўплаб энди бошлаган тадбиркорларнинг асосий орзуси молиявий эркинлик бўлади. Уларда катта пул топиш умиди бўлади. Аммо шахсий бизнес кафолатли тарзда фақатгина туганмас ташвишлар олиб келади. Тадқиқотлар натижасига кўра, тадбиркорларнинг камида 30 фоизи доимий равишда стрессда бўлади.

Иккинчи бало — статистикага ишонмаслик. Таъсисчилар билишадики, муваффақиятли бизнес яратиш имконияти ниҳоятда оз ва кун сайин камайиб бормоқда, аммо бу уларга тааллуқли эмас деб ўйлайдилар. Тааллуқли. Чексиз муаммолар кетма-кетлигига шўнғиб кетиш эҳтимоли анчагина юқори.

Аммо бу ҳақда ўйлаётганларнинг барчасига шахсий бизнесларини йўлга қўйиб кўришни тавсия қиламан. Кейин афсусланмаслик учун.

Акс ҳолда, амалга оширилмаган уриниш миямиз учун қўлдан чиқарилган имкониятдек, йўқотишдек туюлади. Биз эса йўқотишни ёқтирмаймиз. Айниқса, қайтариб бўлмас ҳолатда йўқотишни.

Бизнесни бошлаш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Шу боис ўз бизнесимизни йўлга қўйишдан қўрқсак, бу ҳақда бутун умримиз давомида афсусланишимиз мумкин. Бундан қутулиш учун ҳеч бўлмаса бир марта ўзингиз учун ишлаб кўрганингиз маъқул. Пўлат прокати заводини сотиб олиш шарт эмас, кимёвий тозалаш франшизасини, музқаймоқ дўкончасини сотиб олинг, ҳатто инфолўттибозлик ҳам қилиб кўришингиз мумкин.

Ҳа, статистика маълумотларига асосан, бизнесингиз ривожланиб кетмайди. Лекин кейин эслашга арзигулик хотираларингиз бўлади.

Николай Молчанов
@xatoliklar
2.8K views17:40
Ochish/sharhlash
2023-04-09 17:21:00
Метрога эълон жойлаш харажатларини ҳисоблаб чиққандик. Кўп қаватли бино деворига эълон осиш-чи, қанча бўляпти?

Фойиз | Foyiz
Фоиз | Foiz

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
4.6K viewsedited  14:21
Ochish/sharhlash
2023-04-09 16:15:02
Хуллас, тавсия этса бўладиган яхши канал

— Telegram'да турли каналлар, блоглар бор. Охирги пайтларда менинг эътиборимни тортаётган блог бу — МОЛХОНА бўлмоқда.

— Ҳам танқид, ҳам кайфият. Юқори савиядаги қочиримлари ўз ўрнида чиқмоқда. Бир кирсангиз, қайтиб чиқиб кетолмаслигингиз хавфи бор!

Канал линки: @molxonauzb
4.9K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-06 14:04:13
Яна метродаги эълон, яна тилга эътиборсизлик.

Имтоҳон | Imtohon
Имтиҳон | Imtihon

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
4.5K views11:04
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:43:22 Энг катта чегирма Рамазонда бўлиши керак... Обуначиларимиз шундай фикрни айтишди. Тўғри, шундай бўлади ҳам. Рамазон ойи муносабати билан «Тўғри копирайтинг» курсининг Ҳамёнбоп тарифи энди 42% ли чегирма нархда! Курс асл нархи: 650 000 сўм Чегирмадаги…
3.6K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-04-02 15:15:44
Таҳрирда гап кўп

Бугун Бош прокуратура хабаридаги бир ҳолатни ўрганамиз.

Аслиятдаги ҳолат: 29 март куни судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.

Ортиқча сўзларни олиб турамиз:
29 март куни судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги юзасидан протест келтирилган

Бу гапда юқоридаги шахслар 29 март куни судланган, деган маъно ҳосил бўлган, аслида эса бу сана келтирилган протестга оид.

Тўғрилаймиз: Судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги юзасидан 29 март куни протест келтирилган.

Судланган сўзини олиб ташласак ҳам бўлади, чунки жазо фақат суд орқали тайинланиши шундоқ ҳам маълум.

Якуний ҳолат: А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинлангани юзасидан 29 март куни протест келтирилган

Аппеляция | Appelyatsiya
Апелляция | Apellyatsiya

@xatoliklar
4.0K viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:20:12 Расмни олиб ташланг!

Каналга жойланган расмни ўчириб ташлаш илтимослари бизга тез-тез келиб туради. Аммо энг қизиғи, мурожаат қилаётганлар кўпинча дизайнерлар, оддий ишчилар бўлади.

Зарурат бўлса, компания номи яшириб қўйилиши мумкин, аммо расм сабабсиз олиб ташланмайди. Олиб ташлаш учун пул ҳам таклиф қилманг.

Раҳбарларга бир қанча маслаҳатларим бор:

1. Корхонангизда ҳар ким ўз ишини қилиши керак: дизайн билан дизайнер шуғуллансин, матн билан эса копирайтер, мусаҳҳиҳ копирайтер йўл қўйган хатолар устида ишласин.

2. Ҳеч қачон бир соҳа вакилига бошқа соҳа доирасидаги вазифани, зиммасидагидан зиёда ишни юкламанг! Майли, ҳали матн билан ишлайдиган ходим олмагандирсиз. Лекин матн қисқа бўлса, уни текширтириш учун бизга мурожаат қилишдан уялманг. Биз ёрдам беролмасак, гуруҳларимизда обуначилардан сўранг — ёрдам берувчилар топилади.

3. Биз оммага эълон қилинмаган хатоларни каналга жойламаймиз. Яъни шундоқ ҳам омма учун мўлжалланган ва ҳаммага очиқ бўлган расмларни жойлаймиз. Бизнинг мақсад — саводхонликни сўнмайдиган трендга айлантириш. Бундан сиз раҳбар сифатида тўғри хулоса чиқаришингиз керак, ишчингизга жаҳл қилишингиз эмас.

4. Каналга биргина расм жойлангани учун сизнинг обрўнгизга путур етиб қолмайди. Аслида, ўша эълон оммага тақдим этилиши биланоқ обрўнгизга кун сайин путур етаётган бўлади.

———————————————
Каналимизда бирор компаниянинг хато билан ёзилган расми пайдо бўлса, ўша компания раҳбари қандай реакция билдиради?

Фаросатсиз раҳбар:
ғазабланади, ходимини уришади, сўкади, пулидан қирқиб қолади, ишдан ҳайдайди ва ҳоказо. Нима қилиб бўлса ҳам расмни каналдан олдириб ташлашни буюради.

Фаросатли раҳбар: айб аслида ўзида эканини тушунади ва шунга кўра ходимини сўкмайди. Эҳтимол, уни койир, лекин расмни каналдан ўчиртириб ташлашни буюрмайди. Аксинча, бизга раҳбарнинг ўзи мурожаат қилиб, вазиятни тушунтиради ва бошқа бундай ҳолат бўлмаслиги учун ҳаракат қилишларини айтади.

*Масалан, кечаги довучча ҳақидаги постдан кейин компания вакили дарҳол изоҳ ёзди. Унда хатони тўғрилатиб қўйишини айтиб, давомидан яхши копирайтер изланаётганини ҳам билдириб кетди. Буни мен маркетинг нуқтаи назаридан жуда тўғри ва ижобий реакция деб ҳисоблайман.

@xatoliklar
3.4K viewsedited  14:20
Ochish/sharhlash
2023-04-01 12:11:35
Шу реклама берувчиларни ҳеч тушунмайман-да: шунча нарсага ақли ва пули етади-ю, матн бехато бўлиши кераклиги ҳақида гап кетганда ақли ва пули етмай қолади.

Метрода эълон жойлаш харажатлари:
1. Реклама майдони — 1 200 000 сўм (1 ойга, камида 3 ойлик тариф сотиб олинади).
2. Дизайнер ва полиграфия иши — 600 минг сўм.
3. Монтаж иши — 500 000 сўм.

Жами: 2 300 000 сўм

Полиграфия ва монтаж хизмати нархини аниқ билолмадим, аниқроғини билсангиз, изоҳларда ёзиб қўйишингиз мумкин.

Дидинга | Didinga
Дидингга | Didingga

Таътиб кўр | Ta’tib ko‘r
Татиб кўр | Tatib ko‘r

*Расм обуначиларимиздан

@xatoliklar
4.6K viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash
2023-03-31 18:20:55
Пэймидан сал эскироқ расм, лекин айни дамда актуал.

Бўлсада | Bo‘lsada
Бўлса-да | Bo‘lsa-da (+ вергул)

Довча | Dovcha
Довучча | Dovuchcha

@xatoliklar
3.7K views15:20
Ochish/sharhlash