Get Mystery Box with random crypto!

Бизнес асосчисининг иккита асосий балоси — статистика ва лингв | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Бизнес асосчисининг иккита асосий балоси — статистика ва лингвистика

Охиргисидан бошлаймиз. Инглиз тилидан калька усули орқали олинган “бизнес” сўзи одатда “иш”, “юмуш” деб таржима қилинади. Бироқ иборанинг асрлар оша тарихига назар солсак, “business” сўзи “оворагарчилик”, “сарсонгарчилик”, “ташвиш” деган маъноларни англатувчи англосаксон тилига бориб тақалишини аниқлаймиз.

Жуда тўғри маъно. Кўплаб энди бошлаган тадбиркорларнинг асосий орзуси молиявий эркинлик бўлади. Уларда катта пул топиш умиди бўлади. Аммо шахсий бизнес кафолатли тарзда фақатгина туганмас ташвишлар олиб келади. Тадқиқотлар натижасига кўра, тадбиркорларнинг камида 30 фоизи доимий равишда стрессда бўлади.

Иккинчи бало — статистикага ишонмаслик. Таъсисчилар билишадики, муваффақиятли бизнес яратиш имконияти ниҳоятда оз ва кун сайин камайиб бормоқда, аммо бу уларга тааллуқли эмас деб ўйлайдилар. Тааллуқли. Чексиз муаммолар кетма-кетлигига шўнғиб кетиш эҳтимоли анчагина юқори.

Аммо бу ҳақда ўйлаётганларнинг барчасига шахсий бизнесларини йўлга қўйиб кўришни тавсия қиламан. Кейин афсусланмаслик учун.

Акс ҳолда, амалга оширилмаган уриниш миямиз учун қўлдан чиқарилган имкониятдек, йўқотишдек туюлади. Биз эса йўқотишни ёқтирмаймиз. Айниқса, қайтариб бўлмас ҳолатда йўқотишни.

Бизнесни бошлаш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Шу боис ўз бизнесимизни йўлга қўйишдан қўрқсак, бу ҳақда бутун умримиз давомида афсусланишимиз мумкин. Бундан қутулиш учун ҳеч бўлмаса бир марта ўзингиз учун ишлаб кўрганингиз маъқул. Пўлат прокати заводини сотиб олиш шарт эмас, кимёвий тозалаш франшизасини, музқаймоқ дўкончасини сотиб олинг, ҳатто инфолўттибозлик ҳам қилиб кўришингиз мумкин.

Ҳа, статистика маълумотларига асосан, бизнесингиз ривожланиб кетмайди. Лекин кейин эслашга арзигулик хотираларингиз бўлади.

Николай Молчанов
@xatoliklar