2023-04-16 14:02:15
Ижтимоий лойиҳалар яхши, одамларни яхшиликка чорлайди. Аммо уларнинг фойдасидан зарари кўп бўлса, жим қараб туриш ярамайди.
Диний контекстда
гумон, ҳ
асад каби тушунчаларни бош ҳарфда ёзишибди, аммо
Аллоҳ лафзини кичик ҳарфда ёзиш учун жуда кўп фаросат керакмас-ку?!
Қуруқ танқид бўлиб қолмаслиги учун матнларни тўғрилаб ёзиб берамиз:
Рўзани ичи
Рўзанинг ичи
Тўхмат
Туҳмат
Фахш
Фаҳш
Номахрам
Номаҳрам
Қурон
Қуръон
оллоҳ
Аллоҳ (ёки Оллоҳ)
Жасадни рўзаси
Жасад(нинг) рўзаси
Таровеҳ
Таровиҳ
Ҳаёл
Хаёл
Муомила
Муомала
Силайи раҳм | Silai rahm
Силаи раҳм | Silayi rahm
*Расм обуначиларимиздан
—————————————
Рўзанинг ичидаги рўза ҳақида
10 та сиз унутган рўза.
1. Тил рўзаси: ғийбат-туҳматдан сақланиш, фаҳш сўзларни айтмаслик, доим зикрда бўлиш.
2. Кўз рўзаси: номаҳрамларга қарамаслик, фаҳшни кўрмаслик, кўпроқ китоб ўқиш.
3. Қулоқ рўзаси: ғийбат ва бекорчи сўзларни эшитмаслик, Қуръон ва маъруза тинглаш.
4. Қалб рўзаси: қалбни Аллоҳнинг ибодатига бўшатиш, бекорчи нарсаларни чиқариб ташлаш.
5. Жасад рўзаси: ибодатни кўпайтириш, таровиҳ намозларини ўқиш.
6. Вақт рўзаси: вақтни бекор ўтказмаслик, ундан унумли фойдаланиб, охират учун тайёргарлик кўриш.
7. Хаёл рўзаси: ёмон хаёл қилмаслик; гумон, ҳасад, иғволардан сақланиш.
8. Эҳсон рўзаси: имкон қадар кўпроқ эҳсон қилиш.
9. Одоб рўзаси: одамлар билан чиройли муомала қилиш.
10. Силаи раҳм рўзаси: қариндошлардан хабар олиш.
@xatoliklar
4.0K views11:02