Get Mystery Box with random crypto!

Таҳрирда гап кўп Бугун Бош прокуратура хабаридаги бир ҳолатни | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Таҳрирда гап кўп

Бугун Бош прокуратура хабаридаги бир ҳолатни ўрганамиз.

Аслиятдаги ҳолат: 29 март куни судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.

Ортиқча сўзларни олиб турамиз:
29 март куни судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги юзасидан протест келтирилган

Бу гапда юқоридаги шахслар 29 март куни судланган, деган маъно ҳосил бўлган, аслида эса бу сана келтирилган протестга оид.

Тўғрилаймиз: Судланган А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги юзасидан 29 март куни протест келтирилган.

Судланган сўзини олиб ташласак ҳам бўлади, чунки жазо фақат суд орқали тайинланиши шундоқ ҳам маълум.

Якуний ҳолат: А. Машарипов ва А. Курязовларга енгил жазо тайинлангани юзасидан 29 март куни протест келтирилган

Аппеляция | Appelyatsiya
Апелляция | Apellyatsiya

@xatoliklar