Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-11-02 21:56:16 302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта шайтон унинг бурни ичида тунайди».
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views18:56
Ochish/sharhlash
2022-10-31 12:24:35 ЙЎҚ, ҚУЛМАН, ҚУЛМАН!
Бишр ўйин-кулги қилиб юрган пайтлар эди. Ўртоқлари уникига келиб, ҳовлисида ичиб, кўнгилхушлик қилиб ўтиришган эди. Бир солиҳ киши (Мусо Козим ибн Жаъфар) ўша кўчадан ўтиб қолиб, эшикни тақиллатди. Ичкаридан бир жория чиққан эди, «Бу уйнинг хужайини ҳурми ёки қулми?» деб сўради. Жория ҳайрон бўлиб, «Ҳамма танийдиган Бишр-ку, албатта ҳурда», деб жавоб берди. Солиҳ киши: «Тўғри ҳур бўлса керак. Агар қул бўлганида, хожасидан қўрқиб бундай ўйин-кулги ва дабдабани йиғиштирган бўларди», деди-да, йўлида давом этди. Бишр жория билан солиҳ зотнинг суҳбатини эшитиб қолиб, ялангоёқ, эгнига кийим киймаганига ҳам қарамай, жон ҳолатда дарвоза томон югурди. У ҳаллослаб чиққанида солиҳ зот кетиб бўлган эди. Бишр жорияга: «Ҳозир келган ким эди? У билан нималарни гаплашдинг?» деди. Жория бўлган гапни айтиб берди. Бишр: «У киши қайси тарафга кетди?» деди. Жория у кетган томонга ишора қилди. Бишр шу томонга югуриб кетди. Ниҳоят, унинг ортидан етиб олди-да, «Хожам, эшик олдида тўхтаб, жория билан гаплашган сизми?» деб сўради. «Ҳа», деган жавобни эшитгач, ўша сўзларни яна такрорлашни сўради. У зот жорияга айтган гапларини қайта айтиб берди. Шунда Бишр юзини ерга қўйиб, «Йўқ, мен қулман, қулман!» деди ва ялангоёқ ҳолича боши оққан томонга кетди. Шу-шу доим ялангоёқ юрадиган бўлди. Унга: «Нима учун оёқ кийим киймайсиз?» дейишса, «Раббим мени ҳидоят қилганида оёқяланг эдим. Энди ўлгунимча шу ҳолда бўламан», дерди.
#Солиҳларгулшани
9 views09:24
Ochish/sharhlash
2022-10-31 12:03:48 301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин. Агар уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмай туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-09-13 08:00:35 301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош билан истинжо қилса, тоқ қилсин. Агар уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмай туриб, уни идишга солмасин, чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
10 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-12 09:01:32 ЎЗИНИНГ ҚАДРИНИ БИЛГАНГА АЛЛОҲ РАҲМ ҚИЛСИН
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг минг дирҳамлик узук сотиб олганини эшитиб қолди. Кейин ўғлига бундай мактуб жўнатди: «Сенга узукни сотиб, унинг пулига мингта мискинга таом олиб беришингни буюраман. Сен бир дирҳамга узук сотиб олиб, унга «Ўзининг қадрини билганга Аллоҳ раҳм қилсин», деб ёздир».
#Солиҳларгулшани
11 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-09-12 08:00:52 300. Кабша бинт Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У Абу Қатоданинг ўғлининг хотини эди. «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У Эса, ичиб олиши учун идишни унга энгаштириб тутди. У ўзига қараётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. «Ҳа», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».
Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
9 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-02 21:52:43 #Солиҳларгулшани
2 views18:52
Ochish/sharhlash
2022-09-02 21:52:36 #РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
2 views18:52
Ochish/sharhlash
2022-09-01 21:35:01 ОДАМЛАРГА СУВ ТАШИГАН ПОДШОҲ
Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешдан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига бундай деди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун - Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешни у дунёга кўтариб кета олмабди, мени бўлса шунча мол-дунё тўплабман», деди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди.
#Солиҳларгулшани
4 views18:35
Ochish/sharhlash
2022-09-01 21:31:07 299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».
Бошқа ривоятда: «Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views18:31
Ochish/sharhlash