Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-12-26 09:38:46 ҚЎРЪОН БИЛАН ҲАМНАФАС
Қатода ҳақида Абу Мутиъ бундай деди: «У Қуръонни етти кунда бир марта хатм қиларди. Рамазон ойи келса, ҳар уч кунда бир марта хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида эса ҳар куни бир хатм қиларди».
#Солиҳларгулшани
10 views06:38
Ochish/sharhlash
2022-12-26 09:02:10 319. Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Муаззинлар Қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлишади», деяётганларини эшитдим».
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
12 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-12-25 09:10:02 АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛ
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади: «Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига: «Асмо, мен мадорсизландим. Фалон вақт кирганида мени уйғотгин», деди. Аёли: «Хўп» деди. Бироқ айтилган вақт кирганида эрини уйғотишни эсидан чиқарди. Ало ибн Зиёднинг тушида бир киши келиб, унинг пешонасидан ушлаб, «Ибн Зиёд, тур, Аллоҳни зикр қил, У Зот ҳам сени эслайди», деди. У уйғониб кетди ва вафот этгунича кечалари Аллоҳ таолони зикр қиладиган бўлди. Аллоҳ уни раҳматига олсин».
#Солиҳларгулшани
12 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-12-25 09:01:34 318. Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, унга Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтган: «Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши кўришингни биляпман. Қачон қўйинг ичида, чўлингда бўлсангу, намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. «Чунки қайси бир жин, инс ёки бирор нарса муаззиннинг овозини эшитса, албатта, Қиёмат куни унга гувоҳлик беради».
Абу Саъид айтди: «Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман».
Бухорий ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
12 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-12-24 16:19:23 НИМА УЧУН ДУНЁДАН ВОЗ КЕЧДИНГ?
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий бундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Раббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».
#Солиҳларгулшани
14 views13:19
Ochish/sharhlash
2022-12-24 10:55:11 317. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингизда муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
18 views07:55
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:46:59 ҚАЛБЛАР НИМА БИЛАН ЮМШАЙДИ?
Умар ибн Салоҳ айтади: «Имом Аҳмаддан «Қалблар нима билан юмшайди?» деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг «Нима билан дейсанми? Ҳалол луқма ейиш билан», деди. Сўнг мен Абу Насрнинг олдига бориб, ундан ҳам «Қалблар нима билан юмшайди?» деб сўрадим. У: «Билингки, қалблар Аллоҳнинг зикри ила ором олур», деди. Мен унга бу саволни Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўраганимни айтдим. У: «У кишидан сўрадингми?» деди. Мен: «Ҳа. Ҳалол луқма ейиш билан, деб жавоб бердилар», дедим. Абу Наср: «У сенга қалбларнинг юмшашига асос бўладиган насрсани айтибди», деди».
#Солиҳларгулшани
5 views06:46
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:37:33 316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир», дедилар».
Қатода: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил» оятини ўқиди.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, уни эслаганда ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «Намозни Менинг зикрим учун қоим қил», дейди», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-12-20 21:42:10 315. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки салқин(даги намозни - бомдод ва хуфтон)ни ўқиса, жаннатга киради», деганлар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views18:42
Ochish/sharhlash
2022-11-22 07:35:17 "Ҳозиргача Қатар 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қилган барча ишлари:

• Барча турдаги спиртли ичимликларни сотиш тақиқланди.

• Гей шиорларидан фойдаланиш тақиқланди.

• Намоз вақтида қўшиқларни тўхтатиш

• Ислом динининг бағрикенглиги, яхшилик қилиш, ўзгаларга яхшилик кўрсатиш ҳақида ҳар бир бурчакда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жойлаштирилди.

• Масжид муаззинларини овози янада чиройлироқ муаззинларга алмаштирилди. Азон овозини ҳамма эшитсин деб ҳар бир стадионга овоз кучайтиргичлар уланди.

• Араблар ва мусулмонлар тарихига оид китобларни турли халқ тилларида тарқатиш ва ислом тарихи билан таништириш.

• Чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқловчи, дин ва мамлакат маданиятини ҳурмат қилишга ундовчи белгиларни жойлаштириш

• Германия терма жамоаси самолётида гей логотипи бўлгани учун уни Қатарга қўнишига рухсат этилмади.

• Жаҳон чемпионати бошланишидан бир ҳафта олдин 558 киши ислом динини қабул қилди

• Воиз Зокир Наик Қатарга 2022 йилги Жаҳон чемпионати давомида Ислом дини бўйича баҳслардан ташқари диний маърузалар ўқиш учун келди.

• Ва энг муҳими, дунёдаги энг яхши стадионларни тақдим этиш. Бу Жаҳон чемпионати тарихидаги энг кучли версия бўлади

Аллоҳ Исломга нусрат – ғалаба берсин ва мусулмонларни азиз қилсин."

Айман Ёғий
1 view04:35
Ochish/sharhlash