Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-09-01 21:31:07 299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».
Бошқа ривоятда: «Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views18:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:02:08 ЗУҲДУ ТАҚВО
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдаги Ҳимс шаҳрига борганларида у ердагилар Саъид ибн Омирдан шикоят қилиб, тўрт нарсада айблашди: «Қуёш кўтарилмагунча масжидга чиқмайди; кечаси ҳеч кимнинг саволига жавоб бермайди; ойда бир марта одамлардан узилиб, ажралиб олади; баъзида ҳушидан кетиб қолади».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Саъид ибн Омирдан бунинг сабабини сўрадилар. У деди: «Ҳар куни эрталаб ўзим хамир қориб, нон ёпаман, кейин уйдан чиқаман. Кундузни одамлар учун, тунни Аллоҳ (ибодати) учун ажратганман. Ойда бир марта кийимимни юваман, бошқа кийим йўқлиги учун қуригунча кутиб тураман. Беҳуш бўлиб қолишимнинг сабаби эса бундай: мусулмон бўлишимдан аввал Маккада Ҳабиб Ансорийнинг ўлимини кўрганман. Қурайшликлар унинг этини кесиб олиб, шохга осиб қўйишди, «Ўрнингда Муҳаммад бўлишини истармидинг?» деб сўрашди. У: «Аллоҳга қасамки, ўзим, аҳлим ва болаларим саломат бўлса-ю, лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳатто тикан киришини ҳам истамайман», деди-да, «Эй Муҳаммад!» деб бақириб юборди. Баъзан хаёлимга ўша пайтда, мушрик ҳолимда Ҳабибга ёрдам бера олмаганимни Аллоҳ азза ва жалла ҳеч қачон кечирмайди деган фикр келиб қолади. Ана шу пайтда ҳушимдан кетиб қоламан, мўминларнинг амири».
#Солиҳларгулшани
5 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:01:37 298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг аввалида иштон кийишига буюрар, сўнгра қучоқлар эдилар. Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларига молик бўлганларидек шаҳватига молик бўла олар эди?»
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:32:00 ҚАЛБИНГГА ҚУЛОҚ СОЛ
Ийсо ибн Юнус раҳимаҳуллоҳ Маккага келди. Масжидул Ҳарамда одамлар уни ўраб олишди. Шунда Фузайл ибн Иёз ўтиб қолиб, яқин келди ва: «Дўстим, қалбингга ҳушёр бўл, балки атрофингда одамлар тўпланиб кетганидан ўзгариб қолгандир?» деди. Ийсо ибн Юнус бир муддат қалбига қулоқ солиб турди-да, атрофида оломонни тарк қилди.
#Солиҳларгулшани
5 views07:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:01:03 297. Абу Саламадан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан қиладиган ғусллари ҳақида сўради. У бир соъ ҳажмли идишни чақирди ва ғусл қилди. Биз билан унинг орамизда парда бор эди. Бошидан уч марта сув қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бошларидан қулоқнинг учигача очар эди».
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:00:43 САЖДАНИНГ ИЗИ
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади: «Мурра Ҳамадоний кўп сажда қилганидан пешонасини тупроқ ўйиб юборган эди. У вафот этгач, қариндошларидан бири уни тушида кўрибди. Унинг пешонасидаги из юлдуздек порлаб турар эди. «Юзингиздаги нарса нима?» деб сўраган экан, «Тупроқ ўйиб юборган сажда ўрни нур бўлиб қолди», дебди Мурра. «Жаннатдаги даражангиз қандай?» деб сўраган экан, «Эгалари бошқа жойга кетмайдиган ва ўлмайдиган яхши мартабада», деб жавоб берибди».
#Солиҳларгулшани
3 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:00:54 296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот: «Муғийра, мешни ол», дедилар. Уни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан узоқлашгунларича юриб кетдилар. Қазои ҳожат қилдилар. Устларида шомий чопон бор эди. Унинг енгидан қўлларини чиқармоқчи бўлган эдилар, торлиқ қилди. Шунда қўлларини унинг остидан чиқардилар. Мен сув қўйиб турдим. У зот намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилдилар. Сўнг маҳсиларига масҳ тортдилар ва намоз ўқидилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга бўлган эдим. Маҳсиларини ечиб қўйиш учун энгашувдим: «Қўявер, уларни икки пок оёғимга кийганман», дедилар ва уларга масҳ тортдилар», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.
Бошқасида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки маҳсиларига, бошларининг олд қисмига ва саллаларига масҳ тортдилар», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
1 view05:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:00:57 ЗОҲИД БЎЛ!
Ҳузайма Абу Муҳамад айтади: «Бир киши Муҳаммад ибн Восийга: «Менга маслаҳат бер», деган эди, «Дунёю охиратда фаришта бўл», деб жавоб берди. Сўраган одам: «Қандай қилиб?» деди. У: «Дунёда зоҳид бўл», деди».
#Солиҳларгулшани
5 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:01:38 295. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвоқ оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчидир», дедилар.
Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:02:31 ҚАСРНИНГ ИККИ АЙБИ
Ривоят қилинишича, бир подшоҳ улкан, ажойиб қаср қурдирди. Қурилиш битгач, ўзида йўқ хурсанд бўлиб, хизматкорига: «Бу қасрни одамларга кўрсат, ким унинг айбини, камчилигини айтса, унга икки дирҳам бер ва уни тузат», деди. Бир дарвеш буни эшитиб, хизматкорнинг олдига келди-да: «Бу қасрнинг иккита тузатиб бўлмас катта айби бор», деди. Хизматкор: «Қандай айблар экан?» деб сўраган эди, дарвеш: «Биринчиси - бу қасрни қурган подшоҳ ўлиб кетади. Иккинчиси - бу қаср ҳам абадий қолмайди», деди. Хизматкор бу гапни подшоҳга айтган эди, у ўзини маломат қилиб, дунёга берилиб ўтказган умрига ачинди. Кейин ўткинчи зеб-зийнат ва дабдабалардан воз кечиб, боқий қоладиган ишлар билан, ибодат билан машғул бўлди.
#Солиҳларгулшани
4 views06:02
Ochish/sharhlash