Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-03-27 17:31:28 327. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз бошласалар: «Субҳанакаллаҳумма ва биҳамдика ва таборакасмука ва таъоло жаддука ва лаа илааҳа ғойрука», дер эдилар».
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views14:31
Ochish/sharhlash
2023-03-26 21:56:39 ТАМАДАН ПАНОҲ СЎРАНГ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тама қилинмайдиган ўринда тама қилиб, қалбнинг муҳрланиб қолишидан паноҳ сўрар эдилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Тамачаликдан кўра инсоннинг ақлини кетказадиган нарса йўқ», деганлар.
Умар ёки Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо Каъб розияллоҳу анҳуга: «Инсонлар илмни ўргангач, нима уни уларнинг қалбидан чиқариб юборади?» дейишди. У киши: «Тама ва ҳожатларни инсонлардан сўраш», деб жавоб бердилар. Каъб розияллоҳу анҳу яна бундай деганлар: «Олимларнинг оёғи мустаҳкам турмай, тойилиб кетишга сабаб бўладиган нарса тамадир».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидни узишда бойлик бор, тамада фақирлик бор, узлатда эса ёмонликка аралашишдан узилиш бор», деганлар.
Амр ибн Убайд айтади: «Мўминда учта хислат бор: ўзига зарар берадиган сўзни эшитиб, уни эшитмагандай кетади. Ўзига раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўради. Одамлардан бирон нарса тама қилмайди».
Абул Атоҳия бундай деган:

Тамага бўйсунсанг, бўлдинг унга қул,
Қаноат қилмасанг, обрўйинг бир пул.
#Солиҳларгулшани
6 viewsedited  18:56
Ochish/sharhlash
2023-03-26 21:55:49 326. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироят орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар. Шунда мен: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулаллоҳ, такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот: «Аллоҳумма боъид байни ва байна хатоёя камо баъадта байнал машрики вал мағриби. Аллоҳумма ваққиний мин хатоёя камо юнаққо ас-савбул абязу минад-данаси. Аллоҳумма иғсил хатоёя бил ман вас-салжи вал баради», дейман», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views18:55
Ochish/sharhlash
2023-03-25 21:32:35 ҲАҚИҚИЙ ТАФАККУР
Бир киши чодирда ўтирган дарвешнинг олдидан ўтиб қолиб, бундай деди:
– Сенинг дўстинг ким?
– Қалбим.
– Суҳбатдошинг ким?
– Сабр.
– Нима билан вақтингни ўтказасан?
– Дунёдаги мискинлар зикри билан ўтказаман.
– Дунёда нима кўрдинг?
– Ўлимдан ростгўй нарсани кўрмадим.
– У ҳақда ўйламайдиганлар ҳақида нима дейсан?
– Уни фақат тириклар фикр қилади, ўйлайди. Ўликлар дунёга муҳаббати туфайли ўзини ўзи ўлдиради. Бундайлар сира тафаккур қилмайди.
#Солиҳларгулшани
3 views18:32
Ochish/sharhlash
2023-03-25 21:25:18 325. Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамларга намозда ўнг қўлни чап билан устига қўйишлари амр қилинар эди.
Абу Ҳозим: «Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганидан бошқа нарсани билмайман», деди.
Бухорий ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
3 views18:25
Ochish/sharhlash
2023-01-25 15:39:17 323. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар икки қўлларини елкалари баробар кўтариб, такбир айтар эдилар. Рукуъ қилсалар ҳам шундай қилардилар. Рукуъдан турсалар ҳам худди шундай қилардилар. Саждадан бош кўтарганларида буни қилмасдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
8 views12:39
Ochish/sharhlash
2023-01-19 16:41:10 «СОЛИҲЛАРГА ТУБО БЎЛСИН»
Аҳмад ибн Ҳаворий айтади: «Бир куни Абу Сулаймон Доронийнинг ҳузурида эдим. Ҳансираб нафас олаётган эдим, у: «Сен Қиёмат куни бундан сўраласан. Агар олдин қилган гуноҳларинг учун қайғураётган бўлсанг, сенга Тубо (Жаннат) бўлсин. Лекин бу ҳансирашинг дунё ёки шаҳват сабабли бўлса, ҳолингга вой», деди».
#Солиҳларгулшани
13 views13:41
Ochish/sharhlash
2023-01-19 16:34:52 322. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
13 views13:34
Ochish/sharhlash
2023-01-13 10:03:02 РОСТ СЎЗ
Маймун ибн Меҳрон айтади: «Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан: «Нима учун тинмай йиғлаяпсан?» деб сўради. «Эй мўминларнинг амири, мен шундай одамларни кўрганманки, улар учун диндан афзалроқ нарса йўқ эди. Бугун эса одамлар учун дунёдан афзалроқ нарса йўқ. Билдимки, бугун художўй одам учун ҳам, фожир одам учун ҳам ўлим яхши экан», деди. У чиқиб кетгач, Умар ибн Абдулазиз: «Рост айтдинг, эй роҳиб Абу Айюб», деди».
#Солиҳларгулшани
6 views07:03
Ochish/sharhlash
2022-12-27 09:02:02 320. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Аллоҳ намозни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан ҳазарда тўрт, сафарда икки ва хавфда бир ракат фарз қилди».
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
8 views06:02
Ochish/sharhlash