2022-11-03 21:58:13
ДУНЁНИ УЧ ТАЛОҚ ҚИЛГАНМАН
Ҳайсам ибн Муовия: «Бир қария менга бундай деган эди: «Басрада бир бой киши бор эди. Унинг гўзал қизи бор эди. Отаси унга: «Сенга Бани Ҳошимдан, араблардан, волийлардан совчилар келди. Аммо мен рози бўлмадим. Сен Молик ибн Динорни яхши кўрар экансанми?» деди. Қиз уялибгина, «Ҳа», деди. Шунда ота бир кишига: «Молик ибн Динорнинг олдига бориб, унга қизим ҳақида, унинг унга муҳаббати ҳақида айт», деди. Чопар келиб, «Фалончи сизга салом айтди. Биласиз, у шаҳарнинг бойларидан. Ерлари кўп. Унинг гўзал қизи бор. Ўша қиз сизни яхши кўрар экан», деди. Молик ибн Динор: «Гапингни қара-ю. Билмайсанми, ахир мен дунёни уч талоқ қилганман», деди».
#Солиҳларгулшани
3 views18:58