Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-26 07:43:19 СИЗ МЕНИ ТИРИЛТИРДИНГИЗ
Аҳмад ибн Осимдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий билан Фузайл ибн Иёз суҳбатлашиб қолишди. Суфён Саврий: «Умид қиламанки, шу ўтиришимиз энг баракали мажлис бўлади», деди. Фузайл ибн Иёз унга: «Шундайми? Лекин мен бу мажлисимиз энг ёмон мажлис бўлади, деб ўйлайман. Ахир сиз ўзингиздаги энг яхши сифатларга қараб, мен учун энг яхши сифатингиз билан зийнатланиб олдингиз. Мен ҳам сиз учун энг яхши сифатим билан зийнатланиб олдим. Сиз менга, мен эса сизга қуллуқ қиляпмиз», деди. Бу сўзлардан Суфён Саврий йиғлаб юборди ва: «Сиз мени тирилтирдингиз, Аллоҳ сизни тирилтирсин», деди».
#Солиҳларгулшани
5 views04:43
Ochish/sharhlash
2023-04-25 08:14:01 УЛКАН ОМОНАТ
Иброҳим ибн Абу Абила айтади: «Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик менга бундай деди: «Эй Иброҳим, биз сизни ёшлигингиздан таниймиз, катта бўлганингизда ҳам сизни синаб кўрдик, сийратингизу аҳволингиз бизга маъқул бўлди. Мен сизни ўзимга хос одам қилиб олиб, ишимга шерик қилишни ўйладим. Сизни Миср ерларининг хирожини йиғишга тайинладим, нима дейсиз?» Мен унга: «Эй мўминларнинг амири, мен ҳақимдаги фикрингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизга мукофот беради. Унинг Ўзи мукофот беришга кифоя қилади. Миср ерлари хирожини йиғишга келсак, бу нарса ҳақида менинг етарли билимим йўқ», деб вазифани қабул қилиб олишдан бош тортдим. Халифа ғазабланиб, юзи қизарди. Унинг кўзидан гапларим ёқмаганлиги шундоқ билиниб турарди. Кейин қўпол оҳангда: «Ё бизга итоат қилиб волий бўласан, ё мажбуран волий бўласан», деди. Мен унинг юзидаги ғазаб босилмагунча ва кўриниши ўзгармагунча индамай ўтирдим. Бироз вақт ўтиб, ғазаби босилгач, гапиришга ижозат сўрадим. У рухсат бергач, бундай дедим: «Аллоҳ таоло Ўз Китобида бундай деган: «Биз бу омонатни (чин бандалик омонатини) осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф этдик, аммо улар уни кўтаришдан бош тортдилар»²⁷. Аллоҳга қасамки, эй мўминларнинг амири, улар бош тортганда Аллоҳ ғазабланмади, хоҳламаганларида уларни ёмон кўрмади. Шундай экан, бош тортганим учун менга ғазаб қилишга ҳақли эмассиз. Ўзим (бу таклифни қабул қилишни) хоҳламасам, мени мажбур қилманг». Халифа бу гапимни эшитиб, кулиб юборди, хатто тишлари кўриниб кетди. Кейин худди бояги гапларни айтмагандек, мулойимлик билан менга қаради-да: «Эй Иброҳим, зукколигингиз билан фиқҳни ишга солиб, қутулиб қолдингиз, тасанно! Биз сизнинг қарорингизни ҳурмат қиламиз!» деди.
²⁷ Аҳзоб сураси, 72-оят.
#Солиҳларгулшани
4 views05:14
Ochish/sharhlash
2023-04-24 10:56:07 РОСТ БЎЛСА ҚАРЗ, БЎЛМАСА САДАҚА
Авзоий айтади: «Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга: «Ҳужжатинг борми?» деди. «Йўқ», деди ҳалиги киши. «Бўлмаса қарз ёзилган бирон нарса бордир?» деди Билол. Ундай нарса ҳам йўқ экан. Охири Билол даъвогарга «Қасам ичасанми?» деди. У «Ҳа» деб, қасам ичди. Унинг қасамидан сўнг Билол ибн Саъд уйига кириб, бир неча динор олиб чиқди ва даъвогарга бундай деди: «Агар рост айтган бўлсанг, ўғлимнинг қарзини адо қилдим. Агар ёлғончи бўлиб чиқсанг, бу сенга садақа».
#Солиҳларгулшани
4 views07:56
Ochish/sharhlash
2023-04-23 03:01:01 350. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То рукуъда ва саждада белини тўғри тутмагунича кишининг намози қониқарли бўлмайди», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Жоруд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views00:01
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:05:56 ГУВОҲЛИК БЕРАСАНМИ?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминларнинг амири! Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга сабаб бўлди. Аллоҳга қасамки, ер юзини адолатга тўлдирдингиз. Икки хусуматчи олдингизга келса, айтган сўзингизга рози бўлишди», дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Менга бир курси олиб келинглар», дедилар. Курсига ўтириб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Ҳозирги сўзларингни қайтар дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гапларини қайтарганидан сўнг: «Шу гапларинг билан қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида гувоҳлик бера оласанми?» дедилар ҳазрати Умар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, «Ҳа», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бу гапдан ниҳоятда севиниб кетдилар».
#Солиҳларгулшани
4 views12:05
Ochish/sharhlash
2023-04-16 21:26:01 344. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ташаҳҳудни кафтларим кафтлари орасида турганда худди Қуръонни таълим бергандик ўргатдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солавату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракаатуҳу, ас-салааму алайна ва алла ибаадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса: «Ат-Таҳиййаату лиллааҳи...» деб зикр қилди. Сўнг «ибодиллоҳиссолиҳийн»ни зикр қилганда: «Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир бандасига айтган бўлади»ни ва охирида: «Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин»ни зиёда қилди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views18:26
Ochish/sharhlash
2023-04-13 20:55:17 341. Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Бошларини рукуъдан кўтарганларида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда ортларидан бир киши: «Роббанаа ва лакал ҳамду, ҳамдан касийрон муборакан фийҳи», деди. Ўгирилганларидан кейин у зот: «Гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам: «Мен», деди. У зот: «Ўтиздан ортиқ фариштанинг уни қайси бири олдин ёзиш учун шошилаётганларини кўрдим», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
2 views17:55
Ochish/sharhlash
2023-04-12 21:42:10 УЛУҒЛАРНИНГ ЗАКОВАТИ ВА ҲОЗИРЖАВОБЛИК

ЧОПҚИР ОТ
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин ибодатга қаттиқ бел боғладилар. У кишига: «Ўзингизни бунча қийнамасангиз?», дейишди. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу: «Чопқир от маррага яқинлашганида бор кучини сарфлаб югуради, менинг ажалим эса ундан ҳам яқинроқ», деб жавоб бердилар.
#Солиҳларгулшани
3 views18:42
Ochish/sharhlash
2023-04-05 09:01:13 336. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар - кийим ва сочни йиғиштирмасдан - «пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда шундай келган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қўйидагилар билан сажда қилишга буюрдик....»
Бухорий ривоят қилган.
Ва бошқасида шундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилдим; «Пешона билан, - деб қўлларини билан бурунларига ишора қилдилар, - икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан, кийим ва сочни йиғиштирмаслигимга», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
3 views06:01
Ochish/sharhlash
2023-03-29 21:04:40 БУ ҒАФЛАТ СОАТИ
Мусо ибн Муғира айтади: «Қоқ пешинда Муҳаммад ибн Сийриннинг бозорга такбир ва тасбеҳ айтиб, Аллоҳни зикр қилиб кираётганини кўрдим. Бир киши унга: «Эй Абу Бакр, шу вақтда ҳам зикр қиласизми?» деган эди, «Ҳа, бу ғафлат соати», деди».
#Солиҳларгулшани
5 viewsedited  18:04
Ochish/sharhlash