Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни Ҳадис

Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис Ҳ
Telegram kanalining logotibi xarkunixadis — Ҳар куни Ҳадис
Kanal manzili: @xarkunixadis
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-11-19 21:57:43 ҲЕЧ НАРСА АЛЛОҲНИНГ ИСМИДАН ОҒИР КЕЛМАЙДИ
Пайғамбар алайҳиссалом бундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла умматимдан бир кишини халойиқ олдига чақиради. Унинг олдида (гуноҳлар ёзилган) тўқсон тўққиз дафтар очилади. Уларнинг ҳар бири кўз кўрадиган масофачалик (узун) бўлади. Аллоҳ таоло унга: «Булардан бирортасини инкор қиласанми?» дейди. У: «Йўқ, Раббим», дейди. «Сенга ҳофиз ёзувчиларим (фаришталар) зулм қилишдими?» дейди. У: «Йўқ, Раббим», дейди. «Бирор узринг ёки яхшилигинг борми?» деб сўрайди. «Йўқ, Раббим», дейди. Аллоҳ азза ва жалла: «Бизнинг ҳузуримизда сенинг бир яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», дейди ва унга бир ёрлиқ чиқариб беради. Ёрлиқда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деб ёзилган бўлади. «Тарозига ўлчашган ҳозирлан», дейди Аллоҳ таоло. Банда: «Раббим, бу ёрлиқ қаерда-ю, мана бу дафтарлар қаерда?» дейди. Аллоҳ: «Сен бугун зулм кўрмайсан», дейди. Дафтарлар тарозининг бир палласига, калимаи шаҳодат ёзилган ёрлиқ эса иккинчи палласига қўйилади. Шунда ёрлиқ қўйилган тараф оғир келиб, банданинг гуноҳлари кечирилади. Ҳеч нарса Аллоҳнинг исмидан оғир келмайди».
#Солиҳларгулшани
2 viewsedited  18:57
Ochish/sharhlash
2022-11-19 21:56:58 314. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туришади. Улар бомдод намозида ва аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра ичингизда тунаганлар кўтарилишади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. Улар: «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар», дейишади».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
2 views18:56
Ochish/sharhlash
2022-11-17 21:21:22 Подшоҳ: «Нима қилишим керак?» деди. Бола бундай деди: «Одамларни бир жойга тўплайсан, мени бир ёғочга боғлайсан, кейин менинг ўқдонимдан битта ўқни олиб, камонга қўйиб, «Боланинг Рабби – Аллоҳ номи билан», деб ўқни отасан. Шундагина мени ўлдирасан».
Подшоҳ одамларни бир жойга тўплади. Болани бир ёғочга боғлади. Сўнгра унинг ўқдонидан битта ўқни олиб, камонга қўйиб, «Боланинг Рабби – Аллоҳ номи билан» деб, ўқни отди. Ўқ боланинг чаккасига тегди. Боланинг ўлганини кўрган одамлар: «Шу боланинг Раббига иймон келтирдик», деб юборишди. Подшоҳнинг одамларидан бири келиб, «Сиз бунинг олдини олмоқчи эдингиз. Энди эса айнан сиз қўрққан нарса бўлди, ҳамма иймон келтирди!» деди.
Ғазабланган подшоҳ ҳар бир кўчанинг бошига чуқурлар қаздириб, уларнинг ичига гулхан ёқтирди. Сўнгра: «Ким динидан қайтмаса, чуқурга ташланглар», деб буюрди. Подшоҳнинг одамлари буйруқни бажариб, одамларни чуқурларга улоқтиришди. Бир чақалоғи бор аёлни ҳам келтиришди. Аёл чуқурга тушишдан қўрқиб, ортга тисарилган эди, боласи тилга кириб, «Онажон, сабр қилинг, сиз ҳақ узрасиз!» деди». Шундай қилиб боланинг Рабби Аллоҳ таолога иймон келтирган одамлар ўз гапларидан қайтмадилар. Чуқур қаздириб одамларга азоб берган золимлар эса «Чуқур эгалари» деган ном билан тарихга киришди.
#Солиҳларгулшани
4 views18:21
Ochish/sharhlash
2022-11-17 21:21:08 ЎҚНИ АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН ОТАСАН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Сизлардан аввалги қавмларнинг бир подшоҳи бўлиб, унинг бир сеҳргари бор эди. Сеҳргар қариб қолгач, подшоҳга: «Мен қариб қолдим. Менга бир йигитни олиб келсанг, унга сеҳрни ўргатаман», деди. Подшоҳ бир болани топди. У ҳар куни сеҳргарнинг олдига бориб, сеҳрни ўрганадиган бўлди. Бола сеҳргарнинг олдига бораётиб, бир роҳибни учратиб қолди. У роҳиб билан ўтириб, бирпас суҳбатлашди. Роҳибнинг гаплари унга ёқиб қолди. Шундан кейин қачон сеҳргарнинг олдига борса, роҳибникига ҳам кириб ўтадиган бўлди. Бир куни у роҳибнинг олдига кўпроқ ўтириб қолиб, сеҳргарнинг олдига кечикиб борди. Сеҳргар кеч келгани учун уни урди. Бола қайтишда роҳибга сеҳргар уни урганини айтди. Роҳиб унга: «Сеҳргарнинг олдига кечикиб қолсанг, «Сеҳргарникида ушланиб қолдим», дегин», деб маслаҳат берди.
Бола шу зайлда бориб-келиб юраверди. Бур куни ўша юртда катта бир махлуқ чиқиб, одамларнинг йўлини тўсиб олди. Шунда бола ўзига ўзи: «Сеҳргар афзалми, роҳиб афзалми, бугун билиб оладиган бўлдим», деди. Бир тошни олиб, «Аллоҳим, агар Сенга сеҳргарнинг ишидан роҳибнинг иши маҳбуброқ бўлса, бу махлуқни мана шу тош билан ўлдиргин, токи одамлар ўтиб кетсин», деб, тошни отди. Тош махлуққа тегиб, уни ўлдирди. Одамлар йўлдан ўтиб олишди. Бола роҳибнинг олдига бориб, бўлган воқеани айтиб берди. Роҳиб унга: «Болам, сен мендан ҳам ўзиб кетибсан. Энди сенга турли машаққатлар, синовлар келади. Синовларга дуч келсанг, мен ҳақимда айтиб қўймагин», деди.
Бола шу кундан бошлаб кўрларни, песларни ва одамлардаги бошқа касалликларни ҳам даволай бошлади. Подшоҳнинг бир яқини кўр бўлиб қолган эди. У бола ҳақида эшитиб қолиб, дарҳол кўпдан-кўп совға-саломлар билан боланинг олдига келди-да, «Агар кўзимни даволасанг, мана шуларнинг ҳаммаси сенга», деди. Бола: «Мен ҳеч кимга шифо бера олмайман, шифони Аллоҳ беради. Аллоҳга иймон келтириб, Унга дуо қилсанг, шифо беради», деди. Ҳалиги одам иймон келтирди, Аллоҳ таоло унга шифо берди. Кўзи очилиб, подшоҳнинг ёнига келиб ўтирди. Подшоҳ унга: «Кўзингни ким қайтариб берди?» деган эди, «Раббим», деди. Подшоҳ: «Сенинг мендан бошқа ҳам Раббинг борми?» деди. У: «Менинг ҳам, сенинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир», деди. Подшоҳ буни унга ким ўргатганини билиш учун қаттиқ қийнаб, азоблади. Ниҳоят, у болани айтиб берди. Болани олиб келишди. Подшоҳ унга: «Эй бола, сен сеҳринг билан кўрларни, песларни тузатаётган экансан, яна фалон-фалон ишлар қилаётган экансан», деди. Бола: «Мен ҳеч кимга шифо бермайман, шифони Аллоҳ беради», деди. Подшоҳ боланинг ҳам устозини билиш учун уни даҳшатли азоблар билан қийнай бошлади. Ниҳоят, бола ҳам роҳибни айтиб қўйди. Роҳибни олиб келишди. Подшоҳ роҳибга: «Динингдан қайт», деди. Роҳиб бош тортди. Подшоҳ ғазаб билан жаллодга буюрди, роҳибнинг бошини арралаб, иккига бўлиб ташлашди. Кейин подшоҳ кўзи очилган қариндошига диндан қайтишни буюрди. У ҳам бош тортди. Уни ҳам бошининг ўртасидан арралаб, икки томонга ажратиб ташлашди. Кейин болага қараб, «Қайт динингдан!» деди. Бола ҳам бош тортди. Подшоҳ болани ҳодимларидан бир гуруҳига топшириб, «Буни фалон тоғнинг чўққисига олиб чиқинглар, динидан қайтса қайтди, қайтмаса пастга ташлаб юборинглар», деди. Ходимлар болани тоғнинг чўққисига олиб чиқишди. Шунда бола: «Аллоҳим, мени булардан Ўзинг хоҳлаганингдек ҳимоя қил!» деб дуо қилди. Тўсатдан тоғ силкиниб, одамлар пастга қулаб кетишди. Бола эса подшоҳнинг олдига қайтиб борди. Подшоҳ болага: «Анавиларга нима бўлди?» деди. Бола: «Аллоҳ таоло мени улардан қутқарди», деди. Подшоҳ болани бошқа бир гуруҳга топшириб, «Буни олиб бориб, кемага солиб, денгизни ўртасига олиб боринглар. Динидан қайтса қайтди, қайтмаса денгизга ташлаб юборинглар», деди. Болани денгизнинг ўртасига олиб боришган эди, бола яна: «Аллоҳим, мени булардан Ўзинг хоҳлаганингдек ҳимоя қил!» деб дуо қилди. Шунда кема ағдарилиб, одамлар сувга ғарқ бўлди. Бола эса омон қолиб, яна подшоҳнинг олдига борди. Подшоҳ: «Кемадагиларга нима бўлди?» деди. Бола: «Аллоҳ таоло мени улардан қутқарди», деди. Сўнг: «Сен мени ўлдира олмайсан. Мен айтганимдай қилсанггина ўлдира оласан», деди.
4 views18:21
Ochish/sharhlash
2022-11-17 20:13:19 313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. Демак, Аллоҳ сиздан зинҳор ўз зиммасидаги нарсадан бирор нарсани талаб қилиб қолмасин, яна уни идрок қилиб, жаҳаннам оловига юзтубан отмасин».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа ривоятда: «Бас, Аллоҳнинг зиммасини бузманг», дейилган.
Термизий ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
4 views17:13
Ochish/sharhlash
2022-11-16 08:14:57 АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИГА ОШНО ҚАЛБ
Шуайб ибн Ҳарбдан ривоят қилинади: «Бир куни Молик ибн Миғвалнинг уйига бордим. У Куфадаги ҳовлисида ёлғиз ўтирган экан. Унга: «Бу ҳовлида бир ўзингиз ёлғиз қолишга қўрқмайсизми?» дедим. У: «Аллоҳ азза ва жалла билан бирга қолган одам қўрқмаса керак», деди.
Шайх Сулаймон ибн Хаттобий бу гапни эшитиб, бундай деди: «Нақадар шарафли мақом, нақадар олий даража ва нақадар буюк мартаба! Қалбини Аллоҳнинг муҳаббати билан обод қила олган, қалби У Зотнинг зикрига ошно бўлган, Унгагина илтижо қилишга одатланган, бошқа нарсалардан кўра Унинг зикри билан машғул бўлган одамгина Аллоҳ таоло билан бирга ёлғизланиб қолмайди. Бундай одам ёлғизликка ўрганган, хилват билан шодланадиган одамдир».
#Солиҳларгулшани
5 views05:14
Ochish/sharhlash
2022-11-16 08:07:04 312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам
5 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-11-15 21:10:18 АЛЛОҲГА ТЎРТ МАРТА ҲАМД АЙТАМАН
Қози Шурайҳ айтадилар: «Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаман:
Биринчиси – бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд айтаман.
Иккинчиси – мусибатга сабр бергани учун ҳамд айтаман.
Учинчиси – мусибат етганда истиржо айтишга тавфиқ бергани учун ҳамд айтаман, чунки истиржо айтиб, савоб умид қиламан.
Тўртинчиси – бу мусибатни динимдаги мусибат қилмагани учун ҳамд айтаман».
#Солиҳларгулшани
7 views18:10
Ochish/sharhlash