Get Mystery Box with random crypto!

​​ Педагог ходимларни бугунги байрам билан шунчаки 'қуруқ' таб | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

​​ Педагог ходимларни бугунги байрам билан шунчаки "қуруқ" табрикламоқчи эмасмиз, яъни улар учун яхши янгиликларни эълон қилиб қўймоқчимиз

Бугун «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни» байрами. Айнан шу бугун педагогларимизнинг кайфияти аъло даражада бўлиши лозим, шу сабабли улар учун 3 та энг яхши янгиликларни тайёрлаб қўйганмиз:

Демак, биринчи энг асосий янгилик шу йилининг апрель ойигача «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади. Яъни, икки йилдан буён "чанг босиб ётган" мазкур қонун насиб қилса шу йил имозаланади;

Иккинчи янгилик: жорий йилнинг май ойида умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари яхшиланади;

Учинчи янгилик: 2023 йил май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкаси 16 соат этиб белгиланади. (бу ҳақда мана бу видеода тўлиқ танишиб чиқсангиз бўлади)

Юқорида тилга олинган янгиликлар қандайдир лойиҳа ёки амалга ошмай қолиб кетадиган норасмий ҳужжатларда айтилган таклифлар эмас. Бу давлат раҳбари томонидан имзоланган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастурида белгилаб берилган топшириқлардир.

Ҳар йили байрам табрикларида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун имзоланишини айтардик. Мана бу йил ўқитувчиларнинг орзуси амалга ошадиган бўлиб турибди. Энг яхши янгиликларимиз ҳали олдинда.

Насиб қилса, келажакда ўқитувчи касби Ўзбекистондаги энг обрўли касблардан бирига айланади. Яна бир бор аёл педагогларимизни бугунги байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Xalq ta'limi Info