Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.69K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2021-12-17 15:09:55
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши тўғрисида

Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши
бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида”ги масала юзасидан Депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Сирож Қодиров ахборот берди. Ахборотда ёшлар ва хотин-қизларни партия томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва амалий лойиҳаларга жалб қилиш, шу орқали партия ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани, бу борада “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасидаги учрашувлар, давра суҳбатлари, оммавий ва маданий тадбирлар туфайли муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
196 views12:09
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:39:06
#Бизнинг_депутат

Нигора Эшметова,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси.

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
231 views09:39
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:05:48
Депутатнинг ибратли фаолияти

Халқ демократик партияси Мирзачўл туман Кенгаши депутати, партиядошимиз Барфи Аманованинг фаолиятини алоҳида эътироф этиш лозим.

Депутат “Мирзадала” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди, касб-ҳунарга ўқитилаётган хотин-қизлар билан ҳам учрашув ўтказди.

Барфи Аманованинг бу каби саъй-ҳаракатлари натижасида тиббий муолажага муҳтож фуқаро даволаниш учун йўлланма билан таъминланган бўлса, бошқа бир аёлнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кредит олишига амалий ёрдам кўрсатилди. Ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан 8 нафари эса тикувчиликка ўқитилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
271 views08:05
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:57:00
Янги жамият қуриш учун авваламбор ошкоралик, шаффофлик бўлиши керак...

Абдужаббор Очилов,
халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати:

— Янги жамият қуриш учун авваламбор ошкоралик, шаффофлик бўлиши керак. Бошқарув ва ҳокимият органлари халқдан ҳеч нарсани яшириши керак эмас...

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
193 views07:57
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:13:04
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят партия ташкилотининг ҳамда маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг 2021 йилдаги фаолияти ва 2022 йил режалари тўғрисидаги, вилоят партия ташкилотининг 2021 йилги молиявий бюджет кўрсаткичлари ижроси ва аъзолик бадаллари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Очиқ, танқидий руҳда ўтган йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгашлари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.


***

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти кенгаши Ижроия қўмтасининг йиғилишлари ҳам бўлиб ўтади...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
184 views07:13
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:52:04
Бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди

Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан ёшлар орасида партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия сафига қабул қилинган Нукус давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабаларига аъзолик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
172 views06:52
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:28:00
Бизнинг ёшлар

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан ташкил этилган Марказий Осиё ёш лидерлар академиясини муваффақиятли тамомлаган 9 нафар ҳамюртимиз қаторида Ўзбекистон Миллий университети талабаси, партиямиз фаоли Гулбону Қувватова ҳам 12-18 декабрь кунлари Тбилиси (Грузия) шаҳрида бўлиб ўтадиган study-turда иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчиларни грузиялик ёшларнинг сиёсий фаолияти билан билан таништириш мақсадида Грузия Ёшлар агентлиги, Грузия Миллий университети, Кахита тумани Ёшлар маркази, Халқаро волонтёрлар гуруҳи, Телави шаҳар мэрининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари ҳамда "Формула" телекомпанияси каби бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
181 views06:28
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:53:06
Таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Қарши шаҳридаги “Чулқувар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иккита таълим муассасасида хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувларда иштирокчиларга Ўзбекистон ХДПнинг ғоя ва мақсадлари, партия ҳамда депутатлар фаолияти ҳақида маълумотлар берилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
186 views05:53
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:35:23
Аҳолининг мавжуд муаммоларига ечим топиш муҳим вазифа

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган навбатдаги онлайн амалий ўқув-семинари Наманган вилоят кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар учун ташкил этди.

Zoom орқали ўқув семинарида ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов бугунги кун депутати олдида турган муҳим вазифалар - партиямиз электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, халқ ичига кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашиш муҳим масалалардан бири эканини таъкидлади...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
206 views05:35
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:16:59 Жаҳон банки янглишган бўлсин-да...

Йил якунланиб борар экан, турли сўровномалар, рейтинглар тузилади, натижалар таҳлил қилинади. Ўзимиз ёзган ҳисоботларда алланечук “меҳр” уфуриб туради, яхшисини ошириб, ёмонини яшириб дегандек. Шу боисданми, хориж компанияларида тузиладиган турли рейтинг, ҳисоботларни диққат ва ҳушёрлик билан кузатамиз. Айниқса, жаҳон банкидек нуфузли идоранинг ҳисоботи бўлса, буниси энди анча жиддий. Зотан, ҳисобот тайёрлаш усуллари, индикаторлари мураккаб бўлгани учун, энг асосийси, инвесторлар, ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар шу каби муҳим ҳисоботларга таяниши жиҳатидан, Жаҳон банкининг Ўзбекистон ёшларининг иш билан бандлигига доир ҳисоботи муҳим.

Ёшлар – муаммо(ми?)

Яқинда Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлашдаги муаммо ва имкониятлар тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, Ўзбекистонда 24 ёшгача бўлган ёшлар сони 15 миллион, 29 ёшгача бўлган ёшлар эса 18 миллион нафарни ташкил қилади. Бу шахслар гуруҳи мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун ҳам имконият, ҳам муаммодир...

Ҳақиқатан ҳам, бу борадаги аҳвол чатоқмикан?..


Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари мунтазам равишда бандлик бўйича белгиланган вазифалар ижросини назорат қилмоқда. Лекин, очиғини айтиш керак, натижалар кутилганидек эмас...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
169 viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash