Get Mystery Box with random crypto!

Фахрийлар - эътибор ва эъзозда Навоий вилояти прокуратураси т | Bosh prokuratura

Фахрийлар - эътибор ва эъзозда

Навоий вилояти прокуратураси
томонидан прокуратура органларида узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилган фахрийларнинг Хоразм вилоятига саёҳати ташкиллаштирилди.

Дастлаб, фахрийлар кўҳна Хива шаҳрида жойлашган, Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлиги бўлган Ичан Қалъанинг тарихи билан таништирилди.

Ўзига хос тарихий шаҳарсозлик анъаналари, қадимий нақшлари билан жаҳон ҳамжамиятини ҳайратлантириб келаётган бу шаҳар иштирокчиларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар жасорати билан тарихда ўчмас ном қолдирган Жалолиддин Мангубердининг ёдгорлик мажмуасига боришди.

Таъкидлаш лозимкни, султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Мазкур саёҳатда фахрийлар тадбир давомида улуғ аждодларимиз томонидан бунёд этилган ноёб меъморий ёдгорликлар, мақбараларини асраб-авайлаш, обод этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Кексалик гаштини сураётган ота ва онахонларимиз бу эътибор ва саёҳатдан жуда хурсанд.

@uzbprokuratura