Get Mystery Box with random crypto!

Bosh prokuratura

Telegram kanalining logotibi uzbprokuratura — Bosh prokuratura
Kanal manzili: @uzbprokuratura
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.67K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 120

2022-10-04 15:38:57
Муқаддам хабар қилинганидек, Президентнинг жорий йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4Р-23Н автомобиль йўлининг 3,1 км. билан 4Р-23О автомобиль йўлининг 2,2 км. қисмини боғловчи 1,4 км. узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари билан танишишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар ва лойиҳа-смета ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

@uzbprokuratura
2.0K views12:38
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:43:13 Ерга оид қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Б.Зарипов ва вилоят прокурори М.Истамов томонидан маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорларини хатловдан ўтказилиши аҳволи барча туман (шаҳар) ҳокимлари, ишчи гуруҳи аъзолари, масъул бўлган тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг соҳавий ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва бошқа мутасадди раҳбарларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонларини аукцион савдоларига чиқаришда шахсий жавобгарликни ошириш, савдога бўш турган ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни қўйилганлиги ҳолатини ўрганиш тўғрисида топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, барча ҳоким ёрдамчиларига жорий йилнинu 1 декабрь кунига қадар хатловни тўлиқ якунлаш ҳамда бу жараёнда рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланган қарорларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси прокуратура органлари назоратига олинди.

@uzbprokuratura
3.2K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:43:13
2.9K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-10-04 12:49:08
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов томонидан вилоят Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мунрожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 5 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 2 та мурожаатни ўрганиш зарурати бўлганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

@uzbprokuratura
3.7K views09:49
Ochish/sharhlash
2022-10-04 12:20:42
Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва ёшларни спортга жалб қилиш борасидаги салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистонлик машҳур MMA жангчиси, "Осиё айиғи" номи билан танилган жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевнинг ҳотирасига бағишлаб спортнинг “MUAY-THAI” тури бўйича “Яккасарой туман прокурори кубоги“ учун мусобақа ўтказилди.

Унда Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков иштирок этди.

Мусобақада қатнашган 11 та вазндаги спортчи ёшлар ва профессионаллар ўртасидаги жанглар қизғин ва муросасиз бўлиб ўтди.

Ғолиблар прокурор кубоги ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@uzbprokuratura
3.9K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:24:39
Ватанга қасамёд – бу эр йигитнинг умрида бир бор кечадиган муҳим ва унутилмас воқеа. Ҳарбий хизматчи Ватанга қасамёд қилиш орқали чинакам мардлар сафидан ўрин олади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида биринчи босқич курсантларининг "Ватанга қасамёд" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков университет биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни "Ватанга қасамёд" қабул қилганликлари муносабати билан табриклади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда университетнинг 274 нафар биринчи босқич курсантлари, шундан 24 нафар қиз бола курсантлар ота-оналари, сафдошлари, командирлари гувоҳлигида қасамёд қабул қилдилар.

Тадбир якунида университет курсантларининг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, Миллий гвардия ҳарбий оркестрининг куй-қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

@uzbprokuratura
3.7K views13:24
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:23:48 Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида чиқарилган хабар юзасидан Бош прокуратура ташаббуси билан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Давлат экология қўмитаси мутахассислари иштирокида Бўстонлиқ туманида ўрганилмоқда.

Аниқланишича "Новобод" маҳалласидаги Чорбоғ оромгоҳининг юқори ҳудудида "Чимгонсой"дан оқиб ўтувчи сувлар автомобиль йўлининг таг қисмидаги қувур орқали сув омборига қуйилиш ҳолатлари мавжуд.

Шунингдек, сув омборига маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилмаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат бўйича Давлат экология қўмитаси мутахассислари томонидан лаборатория таҳлили учун сувдан намуналар олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган хизмат кўрсатиш объектлари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар ва бошқа аҳоли дам олиш масканларининг оқова сувларни тозалаш ҳолати, шунингдек, Бўстонлик туманида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд инфраструктурани янада яхшилаш, чиқинди тўплаш шоҳобчалари ва чиқинди қутилари тармоғини кенгайтириш масалалари ўрганилмоқда.

@uzbprokuratura
2.6K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:23:47
2.3K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:22:36
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги М-39 автомобиль йўли билан Термиз дарё портини бирлаштирувчи 4Р-23Н автомобиль йўлининг 3,1-4,6 км. кисмини реконструкция қилиш ишлари билан танишишди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар ва лойиҳа-смета ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

@uzbprokuratura
3.1K views13:22
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:56:58
Бугун, 3 октябрь куни АОКАда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ўктам Ўтаев иштирокида "Оилавий жиноятлар ва зўравонликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ў.Ўтаев прокуратура органлари томонидан жойларда оилавий зўравонлик, оилавий жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Манба: 67 studio

@uzbprokuratura
3.8K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash