Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан прокуратур | Bosh prokuratura

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов томонидан прокуратура органлари ходимлари кўмагида Боёвут туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари туман сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идора вакиллари иштирокида кўздан кечирилди.

Жумладан, "Ифтихор" маҳалласида 7 км таъмирталаб йўллар асфальт қилиниб, маҳаллага кириш кўприги таъмирланди, кам қувватли 1 дона трансформатор ҳамда 25 та яроқсиз сим ёғочларни янгисига алмаштириш, маҳалладаги 500 га яқин хонадонга тоза ичимлик суви етказиб бериш, "Ёшлик" ва "Анъана" кўчаларига тош-шағал ётқизилиб, йўлларни таъмирлаш, "Прокурор ва ёшлар боғи" ташкил қилиниб, 400 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, "Сайрам" ва "Она замин" кўчаларига ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 15 та хонадон табиий газ тармоғига уланди. Маҳалла биноси тўлиқ таъмирланиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Туман сектор раҳбарларига бу борада олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

@uzbprokuratura