Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилм | UzA | Tezkor xabarlar

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10+13 гача, кундуз кунлари +22+25 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10+15, кундузи +22+27 бўлади.

Каналга уланиш:
   @uzauz