Get Mystery Box with random crypto!

Андижондан Самарқандга авиақатнов, Хива ҳамда Урганчга поезд қ | UzA | Tezkor xabarlar

Андижондан Самарқандга авиақатнов, Хива ҳамда Урганчга поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

27 сентябрдан бошлаб «Aндижон — Самарқанд — Aндижон» йўналишида мунтазам йўловчи авиақатнови йўлга қўйилди. Парвозлар ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари амалга оширилади, чипта нархлари эса «юксиз» 210 минг сўм, «юк билан» 250 минг сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, 28 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди. Бунда «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поездининг ҳаракати пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума куни Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz