Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташри | UzA | Tezkor xabarlar

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.

Уни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz