Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондан Покистонга 15 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдам | UzA | Tezkor xabarlar

Ўзбекистондан Покистонга 15 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Марказий Осиёдаги ваколатхонаси номидан сув тошқинларидан зарар кўрган Покистон аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Мазкур ёрдам Термиз шаҳридан Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида Карачи шаҳрига етказиб берилган.

Гуманитар юк таркибида сув тошқинлари оқибатида уйлари вайрон бўлган покистонликларга табиий офат оқибатларини юмшатиш учун 15 тоннадан ортиқ энг керакли буюмлар мавжуд.

«Зарур пайтда тезкор гуманитар ёрдам кўрсатиш имконини берган Ўзбекистон ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши» БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юқори баҳоланган.

The Gulf Observer нашрининг ёзишича, Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами Карачи шаҳридаги «Жинна» халқаро аэропортида Покистон Табиий офатларни бошқариш миллий қўмитаси ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари томонидан қабул қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Покистоннинг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларига ёрдам бериш мақсадида Исломободга 40 тонна гуманитар юк юборилган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz