Get Mystery Box with random crypto!

​​#фойдалар. БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИНИНГ ИЛОҲИЙ ҲИКМАТИ Саҳиҳ р | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#фойдалар.

БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИНИНГ ИЛОҲИЙ ҲИКМАТИ

Саҳиҳ ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Бомдод намозининг азонидан токи қуёш чиққунигача уйғоқ бўлган эканлар.
Шу пайтда намозларини адо этиб, Аллоҳнинг зикрида давом этар эканлар.

Бомдод намозига азон айтилганидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир ҳаво инади. Бу ҳаво покиза саҳар вақти уйғоқ бўлган бутун жонзотларга Робиул Аламийннинг лутфи ўлароқ ҳадя этилади.
Фақат бу пайтда уйғоқ бўлганларгина фойда кўришади. Шу пайтда уйғоқ бўлган жонзотлар вужудида қувват ортади, ризқига барака ёғилади, умри узаяди. Юзига нур инади. Мияси ривожланади ва ҳофизаси қувватланади.

Бу ҳаво қуёш чиққунича ер юзида кезади.

Қуёш чиққанидан кейин Илоҳий буйруқ тақозоси билан бу гўзал ҳаво кўтарилади.

Қуёш чиққанидан кейин уйғонганлар бу ҳаводан насибаланмайдилар ва маҳрум қоладилар.

Бу ерда яна бир ғаройиб сир бор; Бу ҳаво Бомдод азони билан ерга тушганида, таҳорат олиб, намозини адо этганларга ёпишиб, ўрнашиб қолади. Бу киши гўзал ҳаводан ҳам нафас олади, ҳам терисига ўрнашади. Бу ҳаво инсонга шифо бўлади, касалликларга қарши тана иммунитетини кучайтиради, кишининг терисини ёшартиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бу пайтда уйғоқ бўлиб, ибодатларни ажо этган киши ҳилм соҳиби бўлади, ҳаловат топади ва яна бир қанча неъматларга муваффақ бўлади.

Албатта, энг муҳими, кишининг руҳи ҳам бу ҳаводан таъсирланади ва руҳий ҳаловатга эришади.

Бу мақолани ўқиганларда бир савол туғилиши мумкин: "Ўша вақтда уйғонган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаганлар ёки ғайри муслимларнинг ҳолати қандай бўлади?"

Аллоҳ таолонинг махлуқотларига бўлган шафқати ва марҳамати бениҳояки, ўша вақтда уйғоқ бўлганларнинг бари, у нисбатдан бир мисқол бўлсин фойдаланишга муваффақ бўлади.

Иймон келтирган, келтирмаган, билган- билмаган, инсу жинс ва ҳайвонларнинг ҳаммаси бу ҳаводан насибаланади.

Маҳрум қолганлар эса фақат ухлаб ётганлар бўлади.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни субҳи саҳарларда уйғоқлардан, сабоҳнинг муаттар ҳавосидан насибаланган ва Бомдод намозига ҳар доим қиём бўлганлардан қилсин!

Мақола интернетдан олинди.

@Ummuzaynabummuijodi